Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 13- ДАРС

Кашшофлар ким?

Кашшофлар ким?

Канада

Уйма-уй

Муқаддас Китоб тадқиқи

Шахсий тадқиқ

«Кашшоф» сўзи остида кўпинча тадқиқ қилинмаган муайян соҳада йўл очиб, бошлаб берган киши назарда тутилади. Исо алайҳиссаломни ҳам кашшоф бўлган дейиш мумкин. У ер юзига келиб, жонини тўлов сифатида берган ва одамзодга нажот йўлини очган (Матто 20:28). Бугунги кунда Исонинг издошлари ундан ўрнак олиб, янги шогирд тайёрлаш мақсадида имкон борича кўпроқ вақт сарфлашяпти (Матто 28:19, 20). Улардан баъзилари кашшоф бўлиб хизмат қилишяпти.

Кашшофлар — тўла вақтли Инжил воизларидир. Тангри Яҳованинг барча Шоҳидлари хушхабар воизларидир. Аммо баъзилари доимий кашшоф бўлиб ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 70 соат вақт сарфлаш учун ҳаётларини тартибга солишди. Бунинг уддасидан чиқиш учун улар иш вақтини қисқартиришди. Бошқалар эса ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган ҳудудларда хизмат қилиш учун махсус кашшоф этиб тайинланишади. Улар ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 130 соат ёки ундан кўпроқ вақт ажратишяпти. Кашшофлар оддий умр кечиришади, чунки улар Худованд Яҳовага таяниб, эҳтиёжлари ҳақида У ғамхўрлик қилишига ишонишади (Матто 6:31–33; 1 Тимўтийга 6:6–8). Доимий кашшоф сифатида тўла вақт хизмат қила олмаганлар эса имкон борича кўмакчи кашшоф бўлиб ваъз қилишади. Улар ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 30 ёки 50 соат вақт сарфлашади.

Кашшофлар Аллоҳни ва одамларни яхши кўришади. Исо каби биз ҳам руҳан эзилганларга эътибор берамиз ва бугунги кунда бундай кишилар жуда кўп (Марк 6:34). Биз эса уларга ҳозирнинг ўзида ёрдам берадиган ҳамда келажакка умид бахш этадиган билимга эгамиз. Одамларга бўлган меҳр-муҳаббат, кашшофни бошқаларга маънан ёрдам бериш учун сахийлик билан вақтини сарфлашга ва қувватини аямасликка ундайди (Матто 22:39; 1 Салоникаликларга 2:8). Натижада кашшофнинг имони кучли бўлиб, Аллоҳга яқинлашади ва бундан катта бахт ҳис қилади (Ҳаворийлар 20:35).

  • Сиз кашшофни қандай тасвирлаб берардингиз?

  • Баъзиларни тўла вақтли кашшоф бўлишга нима ундайди?

Кўпроқ билиш

ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ (ТАДҚИҚ СОНИ)

Кашшофлик хизмати Худога яқинлаштиради

Кашшофлик хизмати қандай қилиб Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашининг саккизта йўлини кўриб чиқинг. Кўп баракаларга йўл очиб берадиган бу хизматда узоқ қолишингизга нима ёрдам беради?