Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 25- ДАРС

Нега ва қандай қилиб биз Йиғилиш Залларини қурамиз?

Нега ва қандай қилиб биз Йиғилиш Залларини қурамиз?

Боливия

Илгари ва кейин, Нигерия

Таити

Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси — Худонинг Шоҳлигидир ва айнан бу ҳақда Исо алайҳиссалом ваъз қилиб юрган (Луқо 8:1).

Улар ҳақ топинишнинг марказларидир. Бу муайян жойлар бўлиб, у ерда Яҳованинг Шоҳидлари Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишни ўрганишади (Матто 24:14). Йиғилиш Залларининг ўлчами ва кўриниши ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин ҳамма залларимиз оддий ва у ерда биттадан кўпроқ жамоатлар йиғила олади. Ваъзгўйлар ва жамоатларнинг сони кўпайгани сабабли, охирги йиллар давомида биз ўн минглаб (кунига тахминан бешта) янги Йиғилиш Залларини қурдик. Бу қандай амалга оширилди? (Матто 19:26).

Улар хайр-эҳсонлар эвазига қурилади. Бу хайр-эҳсонлар филиалга жўнатилади ва жамоатларнинг Йиғилиш Залини қуриш ёки тиклаш эҳтиёжи пайдо бўлганда айнан бу пуллар сарфланади.

Улар турли ихтиёрий хизматчилар томонидан қурилади. Кўп мамлакатларда Йиғилиш Залларини қуриш гуруҳлари ташкиллаштирилган. Қурувчи хизматчилар гуруҳи ва кўнгилли ишчилар мамлакат ичида бир жамоатдан кейинги жамоатга ҳатто узоқдаги ҳудудга кўчиб ўтишади. Улар маҳаллий жамоатларга Йиғилиш Залини қуришда ёрдам беришади. Бошқа мамлакатларда тажрибали Шоҳидлар муайян бир жойда Йиғилиш Залларини қуриш ва қайта тиклашни назорат қилади. Гарчи бундай тажрибали қурувчилар ҳар бир қурилишда ёрдам беришса ҳам, асосий ишни маҳаллий жамоат аъзоларидан таркиб топган ихтиёрий ишчилар бажаради. Дарҳақиқат, Аллоҳ Яҳованинг руҳи ҳамда халқининг чин кўнгилдан қилган ҳаракатлари туфайли бу иш амалга ошириляпти (Забур 126:1; Колосаликларга 3:23).

  • Яҳованинг Шоҳидлари Йиғилиш Залларида нимани ўрганишади?

  • Қандай қилиб бутун дунёда Йиғилиш Залларини қурса бўлади?

Кўпроқ билиш

Йиғилиш Залида нималар бўлади?

Очиб, томоша қилинг.

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Учрашувларимиз қандай ўтиши билан ҳеч қизиққанмисиз? У ердаги Муқаддас Китобга асосланган таълимнинг сифати сизни бефарқ қолдирмаслиги тайин.