Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 27- ДАРС

Йиғилиш Залининг кутубхонаси бизга қандай фойда келтиради?

Йиғилиш Залининг кутубхонаси бизга қандай фойда келтиради?

Исроил

Чехия

Бенин

Кайман ороллари

Муқаддас Китобдан кўпроқ билим орттириш учун тадқиқ қилишни истайсизми? Муқаддас Китобда баён этилган бирон-бир оят, шахс, жой ёки нарса ҳақида билишга қизиқасизми? Балки сиз дуч келган муаммоингизнинг ечимида Худонинг Каломи ёрдам берармикин, деб ҳайрон бўлгандирсиз? Ўшанда сиз Йиғилиш Залининг кутубхонасидан фойдаланган бўлишингиз мумкин.

У ерда тадқиқ қилиш учун адабиётлар бор. Эҳтимол, она тилингизда Яҳова Шоҳидларининг Муқаддас Китобга асосланган адабиётларининг ҳаммаси йўқдир. Аммо Йиғилиш Залининг кутубхонасида сўнгги адабиётларнинг аксарияти бўлади. У ерда Муқаддас Китобнинг турли таржималари, яхши луғатлар ва бошқа фойдали маълумот берадиган адабиётлар бор. Йиғилишдан олдин ёки кейин сиз ушбу кутубхонадан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Борди-ю, ўша ерда компьютер бўлса, унда «Электрон кутубхона» ўрнатилган бўлиши мумкин. Ушбу программа адабиётларимизнинг кўпини ўз ичига олади ва сиз бирон мавзу, сўз ёки оятни осонгина топиб уни кўриб чиқсангиз бўлади.

Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз таълим дастурига ёзилганлар учун фойдалидир. Топшириқларингизни тайёрлаётганингизда Йиғилиш Залининг кутубхонасидан яхшилаб фойдалансангиз бўлади. Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз учрашувининг нозири уни назорат қилади. Қолаверса, у кутубхонада охирги адабиётлар бўлишига ва улар яхши ҳолатда сақланишига жавобгардир. Ушбу нозир ёки сиз билан тадқиқ ўтаётган киши сизга керакли маълумотни қандай топишни кўрсатиб бериши мумкин. Бироқ Йиғилиш Залининг кутубхонасига тегишли адабиётларни олиб чиқиш ножоиз. Албатта, биз китобларни авайлаб тутишни ва уларга ҳеч қандай белги қўймасликни истаймиз.

Муқаддас Китобда айтилишича, «Худо кимлигини билиш» учун У ҳақдаги билимларни «яширин хазина қидиргандай қидиришимиз» зарур (Ҳикматлар 2:1–5). Бу борада Йиғилиш Залининг кутубхонаси сизга ёрдам бера олади.

  • Йиғилиш Залининг кутубхонасида тадқиқ қилиш учун мўлжалланган қандай адабиётлар бор?

  • Кутубхонадан яхшилаб фойдаланишни ким сизга ўргатиши мумкин?