Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 26- ДАРС

Йиғилиш Залимизга қандай ғамхўрлик қиламиз?

Йиғилиш Залимизга қандай ғамхўрлик қиламиз?

Эстония

Зимбабве

Монголия

Пуэрто-Рико

Яҳова Шоҳидларининг ҳар бир Йиғилиш Зали Аллоҳнинг муқаддас исми билан боғлиқ. Бу жой муқаддас топинишимизнинг муҳим бир қисми бўлгани учун биз уни тоза, кўркам ва яхши ҳолатда сақлашни шараф деб биламиз. Бу ишда эса ҳамма иштирок этиши мумкин.

Йиғилишдан кейин ихтиёрий хизматчилар зални тозалашади. Ҳар бир йиғилишдан сўнг биродару опа-сингилларимиз Йиғилиш Залини енгил йиғиштириб қўйишса-да, ҳафтада бир марта уни яхшилаб тозалаб чиқишади. Бу иш махсус рўйхат бўйича бажарилади ва оқсоқол ёки жамоат хизматкори уни назорат қилади. Эҳтиёжга кўра ҳар бир кўнгилли ишчига супуриш, пол ювиш, чанг артиш, ўриндиқларни тартибга солиш, ҳожатхонани дезинфекция қилиб ювиш, ойна ва кўзгуларни артиш, ахлатларни йиғиштириб ташқарига чиқариб қўйиш ва ҳовлини тозалаш каби ишлар тақсимланади. Йилига камида бир марта ҳашар қилиниб, ҳамма ёқ обдан тозаланади. Баъзи бир вазифаларни болаларга ҳам берса бўлади, шу йўсин биз уларга топиниш жойимизга эҳтиром ила муносабатда бўлишни ўргатамиз (Воиз 4:17).

Таъмирлаш ишларида ихтиёрий хизматчилар ёрдам қўлини чўзишади. Ҳар йили Йиғилиш Залида ички ва ташқи томондан синчиклаб текширув ўтказилади. Бу текширувга асосан, залнинг ҳолатини яхши сақлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бажарилади. Қолаверса, бу катта чиқимнинг олдини олади (2 Солномалар 24:13; 34:10). Йиғилиш Залини тозалаш ва таъмирлаш, Худойимизга топинишда муҳим ўринни эгаллайди. Бундай ишларда қатнашиш билан эса биз Тангри Яҳовани яхши кўришимизни ва Унга топинадиган жойимизни қадрлаётганимизни кўрсатамиз (Забур 121:1). Шунингдек, бу бошқа одамларда яхши таассурот қолдиради (2 Коринфликларга 6:3).

  • Нега биз топиниш жойларимизга бепарво бўлмаслигимиз керак?

  • Йиғилиш Залини тоза сақлаш учун қандай ишлар қилинади?

Кўпроқ билиш

Жамоат учрашувларимиз қандай ўтказилади?

Топинишимиз ҳақида билиб олинг.