Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 5- ДАРС

Йиғилишларимизда нимани кўришингиз мумкин?

Йиғилишларимизда нимани кўришингиз мумкин?

Аргентина

Сьерра-Леоне

Бельгия

Малайзия

Аксарият одамлар маънавий йўл-йўриқ ёки тасалли топа олишмаётгани боис, диний йиғинларга бормай қўяди. Унда нега сиз Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларига боришингиз керак? У ерда сиз нимани кўрасиз?

Меҳрибон ва ғамхўр кишилар орасидаги севинчни кўрасиз. Биринчи асрда масиҳийларнинг жамоатлари бўлган. Улар Худога топиниш, Муқаддас Ёзувларни ўрганиш ва бир-бирига далда бериш учун йиғилиб туришарди (Ибронийларга 10:24, 25). Шундай меҳр-муҳаббатга тўла муҳитда учрашиб, улар ўзларини имондош акаю ука ва опа-сингиллардан иборат бўлган чин дўстлари орасида эканлигини ҳис қилишарди (2 Салоникаликларга 1:3; 3 Юҳанно 14). Биринчи асрдаги масиҳийларнинг намунасига тақлид қилиб, биз ҳам бундай севинчни намоён этяпмиз.

Муқаддас Китоб қонун-қоидаларини амалда қандай қўллаш мумкинлигини кўрасиз. Муқаддас Китоб ёзилаётган вақтларда бўлганидек, бугун ҳам эркагу аёллар ва болалар бирга йиғилишади. Бундай учрашувларда тажрибали устозлар Муқаддас Китоб ёрдамида унинг қонун-қоидаларини кундалик ҳаётда қандай қўллаш мумкинлигини кўриш учун бизга ёрдам беришади (Қонунлар 31:12; Нахимиё 8:8). Муҳокама ва қўшиқ куйлашда ҳамма иштирок эта олади ва шу йўсинда биз умидимиз билан бўлиша оламиз (Ибронийларга 10:23).

Имонингиз мустаҳкамланишидан барака кўрасиз. Ҳазрати Исонинг Павлус исмли шогирди ўз замонасидаги бир жамоатга шундай деб ёзган эди: «Сизларни роса кўргим келяпти... сизларнинг ҳамда менинг, яъни бир-биримизнинг имонимиздан далда олишимизни хоҳлайман» (Римликларга 1:11, 12). Йиғилишларда имондошларимиз билан мунтазам алоқа қилганимизда имонимиз мустаҳкамланиб, Муқаддас Китоб қонун-қоидалари бўйича умр кечириш қароримиз қатъий бўлади.

Жамоатимизнинг кейинги йиғилишига келиб, буни ўз кўзингиз билан кўришни хоҳлайсизми? Сизни у ерда яхши кутиб олишади. Барча йиғилишларимизга кириш текин — ҳеч кимдан пул талаб қилинмайди.

  • Кимларнинг намунасига асосланиб жамоат йиғилишларимиз ўтказилади?

  • Жамоат йиғилишларимиздан ўзимизга қандай фойда олишимиз мумкин?

Кўпроқ билиш

Йиғилиш Залида нималар бўлади?

Очиб, томоша қилинг.

Яҳова Шоҳидларининг жамоат учрашувлари

Қаерда йиғилишимизни ва қандай топинишимизни билиб олинг.