Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 9- ДАРС

Йиғилишларга тайёрланишнинг энг зўр усули қандай?

Йиғилишларга тайёрланишнинг энг зўр усули қандай?

Камбоджа

Украина

Агар сиз Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни ўрганаётган бўлсангиз, унда ўтиладиган маълумотни ҳар сафар олдиндан кўриб чиқаётгандирсиз. Жамоат йиғилишларига ҳам худди шундай тайёрлансангиз яхши бўлади. Тайёргарлик кўришни одат тусига киритсангиз, самарасини кўрасиз.

Қачон ва қаерда тайёрланишни ҳал қилиб олинг. Қайси пайтда фикрларингизни жамлай оласиз? Саҳарлаб ишга боришингиздан олдинми ёки кечқурун болаларингиз ухлаганидан кейинми? Узоқ тадқиқ қилиб ўтира олмасангиз ҳам, бунга қанча вақт ажратишингиз мумкинлигини аниқланг ва ҳеч нарса халақит беришига йўл қўйманг. Тинчроқ жой топиб, чалғитадиган нарсаларни, масалан, радио, телевизор ҳамда телефонни ўчириб қўйинг. Тадқиқ қилишдан аввал ибодат қилсангиз, кундалик ташвишларни бир четга суриб, бутун диққатингизни Аллоҳнинг Каломига қарата оласиз (Филиппиликларга 4:6, 7).

Жавобларни топиб, муҳокамага тайёрланинг. Дастлаб, мавзудаги асосий фикрни аниқланг. Мақола ёки бобнинг сарлавҳаси устидан мулоҳаза юритинг ва ҳар бир кичик сарлавҳа мавзу билан қандай боғлиқлигини кўриб чиқинг. Шунингдек, асосий фикрларни ёритиб бериш учун тайёрланган такрорлаш саволларини ўрганиб чиқинг. Сўнг, ҳар бир хатбошини ўқиб, унга берилган саволнинг жавобини топишга ҳаракат қилинг. Келтирилган оятларни ўқиб, улар мавзуни қандай очиб бераётгани ҳақида ўйланг (Ҳаворийлар 17:11). Жавобини топгач, уни белгилаб олинг. Мисол учун, хатбошидаги бир нечта очқич сўз ёки иборанинг тагига чизиб қўйсангиз, бу сизга жавобни эслашга ёрдам беради. Кейин, агар хоҳласангиз, йиғилишда қўлингизни кўтариб, ўз сўзларингиз билан қисқача шарҳ берсангиз бўлади.

Ҳар ҳафта йиғилишларда муҳокама қилинаётган турли хил мавзуларни ўрганиб чиқиш орқали, сиз рамзий «хазинангиз»га, яъни Муқаддас Китобдан олаётган билимларингизга янги-янги фикрларни қўшасиз (Матто 13:51, 52 изоҳ).

  • Йиғилишларга тайёрланиш учун нимани одат қилиб олсангиз бўлади?

  • Шарҳлар билан иштирок этишга шахсан ўзингиз қандай тайёрланишингиз мумкин?

Кўпроқ билиш

Жамоат учрашувларимиз қандай ўтказилади?

Топинишимиз ҳақида билиб олинг.