Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 19- ДАРС

«Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?

«Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?

Барчамиз маънавий озуқадан баҳра оляпмиз

Ҳазрати Исо вафотидан сал олдин тўртта шогирди — Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис билан гаплашиб ўтирганди. У ўзининг охирзамонда ҳозир бўлишини қайси белгидан билиб олиш мумкинлигини айтиб, қуйидаги муҳим саволни кўтарган эди: «Уйидагиларга ризқ-рўзни вақтида бериб туриш учун хўжайин улар устидан тайинлаган ишончли ва ақлли хизматкор ким?» (Матто 24:3, 45; Марк 13:3, 4). Исо пайғамбар «хўжайин» сифатида охирзамонда шогирдларини маънавий озуқа билан узлуксиз таъминлаб турадиган кишиларни тайин этишига уларни ишонтирган. Хўш, «ишончли ва ақлли хизматкор» кимлардан иборат экан?

Исонинг мойланган издошларидан иборат бўлган кичкина гуруҳ. «Ишончли ва ақлли хизматкор», яъни Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши маънавий озуқани вақтида етказиб туради. Биз, «ризқ-рўзни вақтида етказиб турган» ишончли хизматкорнинг қарамоғидамиз (Луқо 12:42).

У Худонинг уйини бошқаради (1 Тимўтийга 3:15). Исо алайҳиссалом «ишончли ва ақлли хизматкор» зиммасига юксак масъулият юклаган. Уларга Тангри Яҳова ташкилотининг ер юзидаги қисмини бошқариш, яъни бу ташкилотнинг мол-мулкига қараб туриш, воизлик фаолиятида етакчилик қилиш ва жамоат орқали бизга таълим бериш топширилган. Шундай экан, бизни керакли вақтда зарур нарсалар билан таъминлаш учун «ишончли ва ақлли хизматкор» биз хизматда фойдаланаётган адабиёт ҳамда йиғилишу анжуманлар дастури орқали маънавий озуқани етказиб туради.

«Хизматкор» унга топширилган хушхабарни Муқаддас Китобга асосланиб ваъз этаётгани учун ишончли ва Масиҳнинг ер юзидаги мол-мулкини донолик билан ишга солаётгани учун ақлли деб аталган (Ҳаворийлар 10:42). Тангри Яҳова унинг ишини баракали қилиб, маънавий озуқани мўл-кўл етказиб беряпти (Ишаё 60:22; 65:13).

  • Ҳазрати Исо шогирдларини маънавий озуқа билан таъминлаш учун кимни тайин этган?

  • «Хизматкор» қайси маънода ишончли ва ақллидир?

Кўпроқ билиш

«Ишончли ва ақлли хизматкор ким?»

Ушбу мақола ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масални тўғрироқ тушунишимизга кўмаклашади. Қандай қилиб маънавий соғлигимиз мазкур воситага боғлиқ эканини кўриб чиқинг.