Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 6- ДАРС

Имондошларимиз билан мулоқот бизга қандай фойда келтиради?

Имондошларимиз билан мулоқот бизга қандай фойда келтиради?

Мадагаскар

Норвегия

Ливан

Италия

Ҳатто қалин чангалзордан ўтишга тўғри келса ҳам, об-ҳаво ёмон бўлган тақдирда ҳам, биз йиғилишларимизга қатнашда давом этамиз. Нима сабабдан Яҳованинг Шоҳидлари турли қийинчиликлар ва ишдан чарчаб келишганига қарамай, имондошлари билан мулоқот қилиб туришга интилишади?

Бу ўзимиз учун фойдалидир. Ҳазрати Исонинг Павлус исмли шогирди, имонлилар жамоатининг аъзоларини назарда тутиб, «бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик», деб ёзган эди (Ибронийларга 10:24). Бу ибора, бир-бирига «эътибор бериш», танишишни англатади. Демак, Павлус бизни бошқалар билан қизиқишга чорлаган. Агар бошқа имондошларимиз билан ҳам танишиб олсак, улардан айримлари аллақачон биз дуч келаётган қийинчиликларни енгиб ўтишганини ва бизга ёрдам беришлари мумкинлигини билиб оламиз.

Бу чин дўстликка замин яратади. Йиғилишларимизда биз шунчаки танишлар билан эмас, балки қалин дўстларимиз билан учрашамиз. Имконият пайдо бўлганда, биз улар билан маза қилиб ҳордиқ чиқарамиз. Бундай мулоқот қанақа фойда келтиради? Бу туфайли биз бир-биримизни кўпроқ қадрлаб, ўртадаги меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлаймиз. Мабодо бирорта имондошимиз қийналиб қолгудек бўлса, унга ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз, ахир биз у билан қалин дўстмиз-ку (Ҳикматлар 17:17). Жамоатимизнинг барча аъзолари билан мулоқот қилиб, биз улар ҳақида қайғураётганимизни кўрсатамиз (1 Коринфликларга 12:25, 26).

Биз сизни Аллоҳнинг иродасини бажараётганлар билан дўстлашишга чорлаймиз. Бундай дўстларни сиз Яҳованинг Шоҳидлари орасидан топасиз. Илтимос, биз билан мулоқот қилишингизга бирор нарса тўсқинлик қилишига йўл қўйманг.

  • Йиғилишларда ўзаро мулоқот қилиш нега ўзимиз учун фойдали?

  • Қачон жамоатимиз билан танишишни хоҳлар эдингиз?

Кўпроқ билиш

Жамоат учрашувларимиз қандай ўтказилади?

Топинишимиз ҳақида билиб олинг.