Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 18- ДАРС

Имондошларимизга қандай ёрдам берамиз?

Имондошларимизга қандай ёрдам берамиз?

Доминикана Республикаси

Япония

Гаити

Табиий офат юз берганда Яҳованинг Шоҳидлари зарар кўрган имондошларига дарҳол ёрдам бериш чораларини ташкил этишади. Бундай ҳаракатлар уларнинг бир-бирига бўлган самимий севгисидан далолат беради (Юҳанно 13:34, 35; 1 Юҳанно 3:17, 18). Хўш, биз қай йўсин ёрдам кўрсатамиз?

Биз моддий ёрдам берамиз. Биринчи асрда қаттиқ очарчилик бўлганда Антиохиядаги масиҳийлар Яҳудиядаги имондошларига ёрдам тариқасида пул юборишган (Ҳаворийлар 11:27–30). Шунга ўхшаб, бугунги кунда ҳам биз дунёнинг бир четидаги имондошларимизнинг бошига фалокат тушганидан хабар топсак, қийин аҳволга тушиб қолганларга жамоатимиз орқали моддий ёрдам жўнатамиз (2 Коринфликларга 8:13–15).

Биз амалий ёрдам берамиз. Оқсоқоллар фалокатни бошдан кечирган имондошларимизнинг ҳаммаси соғ-саломат эканлигига ишонч ҳосил қилишади. Ёрдам бериш қўмитаси тайинланиб овқат, тоза ичимлик суви, кийим, бошпана ва тиббий ёрдам билан таъминлаш учун жон куйдиради. Шундай пайтда керакли ҳунари бўлган Шоҳидларнинг аксарияти зарар кўрган уйлар ва Йиғилиш Залларини кўнгилли равишда ва ўз ҳисобидан таъмирлашга боришади. Ташкилот сифатида якдил бўлганимиз ва бирга ишлаб орттирган тажрибамиз туфайли биз зарур бўлганда ёрдам кўрсатишга шай турамиз. Биз аввало «имондошларимизга» ёрдам қўлини чўзсак-да, динидан қатъи назар бошқаларга ҳам кўмаклашамиз (Галатияликларга 6:10).

Биз Муқаддас Ёзувлар асосида тасалли берамиз. Ғам-қайғу чекаётган кишилар тасаллига муҳтож бўлишади. Бундай пайтларда биз «тасалли берадиган Аллоҳ» Яҳовадан куч-қувват оламиз (2 Коринфликларга 1:3, 4). Биз Муқаддас Китобда баён этилган ваъдаларни руҳан эзилганлар билан баҳам кўришдан хурсанд бўламиз. Одамзодга азоб-уқубат келтираётган барча фалокатларни яқинда Худонинг Шоҳлиги бартараф этишига уларни ишонтирамиз (Ваҳий 21:4).

  • Нега Яҳованинг Шоҳидлари табиий офат юз берганда дарҳол ёрдамга кела олишади?

  • Ғам-қайғу чекаётганларга қандай тасалли бахш этамиз?

Кўпроқ билиш

Сэнди бўронидаги ёрдам. Севги амалда

Яҳованинг Шоҳидлари, Сэнди бўронидан жабр кўрган имондошлари ва бошқа одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилишгани ҳақидаги видеони томоша қилинг.