Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 16- ДАРС

Жамоат хизматкорларининг вазифалари қанақа?

Жамоат хизматкорларининг вазифалари қанақа?

Мьянма

Топшириқлар билан чиқиш

Ваъзгўйликда етакчилик

Йиғилиш Залини тозалаш

Муқаддас Китобда масъулиятли вазифаларни бажарувчи икки тоифа эркаклар тилга олинган бўлиб, улар «жамоат нозирлари ва хизматкорлари», деб аталади (Филиппиликларга 1:1). Одатда бундай вазифаларни бажарадиган биродарлар ҳар бир жамоатда бўлади. Хўш, жамоат хизматкорларининг вазифалари қанақа экан?

Улар оқсоқоллар кенгашига ёрдам беришади. Жамоат хизматкорларининг баъзилари ёш, бошқалари эса кекса бўлиб, улар маънан етук, ишончли ва тақводор кишилардир. Кўпинча бу биродарлар мунтазам равишда муҳим ташкилий ва жамоатга таълим бериш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришади. Бу туфайли оқсоқоллар ўқитиш ва далда беришга кўпроқ вақт ажрата олишади.

Улар муҳим ишларни бажаришади. Айрим жамоат хизматкорлари йиғилишларга келганларни кутиб олишга тайинланишади. Бошқалари эса овоз кучайтиргич, адабиёт етказиб бериш, ҳисоботлар ҳамда жамоат аъзоларига ваъзгўйлик ҳудудини топшириш каби ишлар билан шуғулланишади. Шунингдек, улар Йиғилиш Залини яхши аҳволда тутишга кўмаклашишади. Оқсоқоллар улардан, кекса имондошларимизга ёрдам беришни илтимос қилишлари мумкин. Жамоат хизматкорлари ҳар қандай ишни бажаришга тайёр бўлишгани учун ҳурматга сазовордирлар (1 Тимўтийга 3:13).

Улар художўйликда яхши ўрнак кўрсатишади. Бу биродарлар гўзал фазилатларга эга бўлишгани учун жамоат хизматкорлари этиб тайинланишган. Улар йиғилишда топшириқлар билан чиқиб, бизнинг имонимизни мустаҳкамлашади. Ваъзгўйлик фаолиятида етакчилик қилиб, ғайратимизни оширишади. Бошқалар билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлиб, орамизда қувонч ва якдиллик бўлишига ҳисса қўшишади (Эфесликларга 4:16). Вақти келганда, улар ҳам оқсоқол бўлиб хизмат қилишга лойиқ бўлишади.

  • Жамоат хизматкорлари қандай кишилардир?

  • Жамоат ишлари яхши олиб борилишига хизматкорлар қандай ҳисса қўшишади?

Кўпроқ билиш

Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари қандай ташкил этилган?

Бу тузум орқали биз қандай қилиб йўл-йўриқ ва таълим олишимизни кўриб чиқинг.