Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 28- ДАРС

Веб-сайтимизда нималарни топса бўлади?

Веб-сайтимизда нималарни топса бўлади?

Франция

Польша

Россия

Исо Масиҳ издошларига шундай деган: «Нурингиз инсонлар олдида порлаб турсин, токи улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни шарафлашсин» (Матто 5:16). Ушбу охирзамон пайтида замонавий технологиядан, жумладан Интернетдан тўғри фойдаланиб келяпмиз. Бизнинг jw.org номли расмий сайтимиз, Яҳова Шоҳидларининг фаолияти ва эътиқоди тўғрисидаги маълумотларнинг манбаидир. Бу нимани ўз ичига олади?

Кўпинча бериладиган саволларга Муқаддас Китобдан жавоблар. У ердан сиз одамларни безовта қиладиган ва муҳим бўлган турли саволларга жавобларни топа оласиз. Масалан, «Азобларнинг охири борми?» ва «Ўлганлар яна яшаши мумкинми?» номли букламалар 600дан зиёд тилларда мавжуд. Шунингдек, у ердан сиз кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси» 130 дан зиёд тилларда ва Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган баъзи қўлланмаларни, жумладан, «Муқаддас Китоб таълимотлари», деб номланган китобни, «Қўриқчи минораси» ҳамда «Уйғонинг!» журналларининг охирги сонларини кўришингиз мумкин. Ушбу адабиётларнинг аксариятини сайтимизда жойлашган PDF ёки EPUB форматларида ўқишингиз, MP3 аудио ёзувларини эшитишингиз ёхуд юклаб олишингиз мумкин. Сиз ҳатто қизиқувчи учун унинг она тилида бирон адабиётнинг бир нечта саҳифасини босиб чиқаришингиз мумкин! Бундан ташқари, имо-ишора тилида бир қанча видео адабиётлар бор. Боз устига, Муқаддас Китобнинг бадиий ўқилишини, аудио драмаларини ҳамда бўш вақтингизда маза қилиб тинглайдиган гўзал мусиқаларни кўчириб олсангиз бўлади.

Яҳованинг Шоҳидлари тўғрисида ишончли маълумот. Бу сайтдан шунингдек, Яҳованинг Шоҳидлари билан юз берган охирги янгиликларни ўқишингиз ва умумжаҳон ишимиз ҳақида видеотасвирларни кўришингиз ҳамда гуманитар ёрдам ҳаракатлари борасида билиб олишингиз мумкин. Устига-устак, яқинлашиб келаётган анжуманлар ва турли жойлардаги филиалларимиз ҳақида маълумотни топасиз.

Буларнинг барчаси биз, дунёнинг четларига қадар ҳақиқат нурини таратаётганимиздан дарак беради. Дунёдаги барча одамлар, ҳатто Антарктидада яшовчилар ҳам бундан фойда оляптилар. Шундай экан, бутун ер юзи бўйлаб Тангри Яҳова улуғланиши учун Унинг Каломи тез тарқалиши ҳақида ибодат қиламиз (2 Салоникаликларга 3:1).

  • Кўпчилик Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни билиб олишига jw.org қандай ёрдам беради?

  • Бизнинг веб-сайтимизда нимани тадқиқ қилишни хоҳлардингиз?