Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 12- ДАРС

Ваъзгўйлик фаолиятимиз қандай ташкиллаштирилган?

Ваъзгўйлик фаолиятимиз қандай ташкиллаштирилган?

Испания

Белоруссия

Гонконг

Перу

Ҳазрати Исо вафот этишидан сал олдин: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади»,— деб айтган эди (Матто 24:14). Қизиқ, бу умумжаҳон ваъзгўйлик фаолияти қандай амалга оширилар экан? Исо пайғамбарга тақлид қилибгина, бу ишни амалга ошириш мумкин (Луқо 8:1).

Биз уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашишга ҳаракат қиламиз. Исо алайҳиссалом шогирдларига хушхабарни уйма-уй юриб ваъз этишни ўргатган (Матто 10:11–13; Ҳаворийлар 5:42; 20:20). Милодий биринчи асрда яшаган ўша хушхабар воизларига, ваъзгўйлик учун муайян ҳудудлар ажратиб берилган (Матто 10:5, 6; 2 Коринфликларга 10:13). Шу каби, бизнинг фаолиятимиз ҳам яхши ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир жамоатга ваъзгўйлик учун ҳудуд ажратиб берилади. Бу туфайли биз Ҳазрати Исонинг «одамларга ваъз қилиб, кенг шоҳидлик бериш» буйруғини бажара оламиз (Ҳаворийлар 10:42).

Биз одамларни учратса бўладиган жойларга борамиз. Исо пайғамбар одамлар кўп бўлган жойларда, жумладан денгиз бўйида ёки шаҳару қишлоқларда ваъз қилиб, яхши намуна қолдирган (Марк 4:1; Юҳанно 4:5–15). Биз ҳам одамлар билан Муқаддас Китоб ҳақида суҳбатлашишни хоҳлаймиз. Масалан кўча-кўйда, ишхоналарда, боғларда ва телефон орқали улар билан гаплашишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, қулай фурсат туғилганда, биз қўни-қўшниларимиз, ишдаги ҳамкорларимиз, синфдошларимиз ва қариндош-уруғларимизга шаҳодат берамиз. Бу умумий ҳаракатларнинг бари, бутун жаҳон бўйлаб миллионлаб инсонларга «Унинг [Аллоҳнинг] нажоти» ҳақидаги хушхабарни эшитиш имконини яратади (Забур 95:2).

Сиз Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни ва одамларни қандай келажак кутаётганини кимларга айтиб беришингиз мумкин? Бу умид бахш этувчи хабар ичингизда қолиб кетмасин. Уни иложи борича тезроқ бошқаларга етказинг!

  • Қайси «хушхабар» ваъз қилиниши керак?

  • Яҳованинг Шоҳидлари Ҳазрати Исонинг ваъз этиш усулларига қандай тақлид қилишяпти?