Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 21- ДАРС

Байтил дегани нима?

Байтил дегани нима?

Бадиий безак бўлими, АҚШ

Германия

Кения

Колумбия

Ибронийча Байтил сўзи «Худонинг уйи» деган маънони англатади (Ибтидо 28:17, 19). Бу ном Яҳованинг Шоҳидлари дунё бўйлаб ваъзгўйлик фаолиятини назорат қилиб, қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланаётган биноларга тўғри келади. Етакчи кенгаш АҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган Халқаро идора марказида хизмат қилади. Ўша ердан улар кўп мамлакатлардаги филиалларнинг фаолиятини назорат қилишади. У ерда хизмат қилаётган кишилар Байтил оиласи, деб аталади. Чунки улар оила каби бирга яшаб, меҳнат қилишади, бирга овқатланишади ва биргалашиб Муқаддас Китобни ўрганишади (Забур 132:1).

Бу ўзгача жой бўлиб, оиланинг ҳар бир аъзоси фидойидир. Байтилда яшовчи ҳар бир эркак ва аёл ҳаётини Худонинг иродасини бажаришга бағишлаган бўлиб, Худо Шоҳлигининг манфаатларини биринчи ўринга қўйиб тўла вақт хизмат қилади (Матто 6:33). Улардан ҳеч бири маош олмайди. Лекин улар хона ва овқат билан таъминланган бўлиб, шахсий харажатлари учун моддий ёрдам олишади. Офисда, ошхонада ёки бошқа бир жойдами ҳар бир байтилчи, унга топширилган вазифани бажаради. Баъзилар босмахона, кирхона, таъмирлаш бўлими ва ҳоказо жойларда хизмат қилишади, бошқалар эса хоналарни саранжом-саришта қилишади.

Ваъзгўйлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган жой. Ҳар бир Байтилнинг асосий мақсади — имкон борича кўп одамларга Муқаддас Китоб ҳақиқатини етказишдир. Қўлингиздаги рисола бунинг бир тасдиғидир. Бу рисола Етакчи кенгашнинг назорати остида ёзилган бўлиб, дунё бўйлаб юзлаб таржимон гуруҳларига электрон форматда жўнатилган. Кейин эса Байтилдаги босмахоналарда ниҳоятда катта тезликда ишлайдиган босма машиналарда нашр этилиб, 110 000 дан ортиқ жамоатларга юборилган. Байтил оиласи мазкур жараёнда иштирок этиб, энг муҳим топшириқ бажарилишига, яъни хушхабар эълон этилишига ҳисса қўшмоқда (Марк 13:10).

  • Байтилда кимлар хизмат қилади ва улар нима билан таъминланган?

  • Ҳар бир Байтил қандай муҳим топшириқни бажаради?

Кўпроқ билиш

Яҳова Шоҳидларининг оламшумул ваъзгўйлик кампанияси

Нега одамлар юзлаб тилларда ваъз қилиш учун миллиардлаб соатларни сарфлашини билиб олинг.