Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

Тилни танланг ўзбекча

Аллоҳнинг иродаси қандай?

Аллоҳнинг иродаси қандай?

Худо, биз ер юзида — Жаннатда тинч ва бахтли бўлиб мангу умр кечиришимизни хоҳлайди!

Сиз ҳайрон бўлиб: «Бунинг имкони борми ўзи?» — деб ўйлаётгандирсиз. Аллоҳнинг Каломида айтилишича, Худонинг Шоҳлиги буни рўёбга чиқаради. Худо, барча одамлар Унинг Шоҳлиги ва бизга нисбатан нияти қанақа эканлигини билиб олишларини истайди (Забур 36:11, 29; Ишаё 9:7).

Тангри бизнинг манфаатларимизни кўзлайди.

Яхши ота фарзандларининг манфаатини кўзлаганидек, самовий Отамиз ҳам абадий, бахтли ҳаётдан завқланиб юришимизни жудаям хоҳлайди (Ишаё 48:17, 18). Чунки Унинг Ўзи: «Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди»,— деб ваъда қилган (1 Юҳанно 2:17).

Аллоҳ, биз Унинг йўлларидан юришимизни истайди.

Муқаддас Китобда айтилганидек, «бизлар Унинг сўқмоқларидан» юришимиз учун Худо бизга «Ўзининг йўлларини» ўргатишни хоҳлайди (Ишаё 2:2, 3). Бундан ташқари, Тангри иродасини бутун ер юзида яшовчиларга маълум қилиш учун, «Ўз исми билан аталадиган халқни» танлади (Ҳаворийлар 15:14).

Худо, биз Унга бирликда топинишимизни хоҳлайди.

Тангри Яҳовага бўлган соф топиниш одамларни бир-биридан ажратиб юбормайди, аксинча, уларни меҳр-муҳаббат ришталари билан бирлаштиради (Юҳанно 13:35). Қизиқ, бу эркагу аёлларга Худога ҳар ерда бирликда хизмат қилишни ким ўргатяпти экан? Биз сизни бу рисола ёрдамида ушбу саволга жавоб топишга таклиф қиламиз.