Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 23- ДАРС

Адабиётларимиз қандай ёзилади ва таржима қилинади?

Адабиётларимиз қандай ёзилади ва таржима қилинади?

Муҳарририят бўлими, АҚШ

Жанубий Корея

Арманистон

Бурунди

Шри Ланка

«Ҳар бир миллат, қабила, тил ва халққа» хушхабарни яхшироқ эълон этиш учун биз қарийб 750 тилларда адабиётлар ишлаб чиқарамиз (Ваҳий 14:6). Бундай қийин топшириқни қай йўсин бажарамиз? Яҳованинг Шоҳидларидан ташкил топган халқаро Муҳарририят ходимлари ҳамда турли жойлардаги таржимонларнинг кўмаги билан бунинг уддасидан чиқяпмиз.

Асл матн инглиз тилида тайёрланади. Етакчи кенгаш Халқаро идора марказида Муҳарририят бўлимининг ишини назорат қилади. Ушбу бўлим идора марказида ва бошқа филиалларда хизмат қилаётган ёзувчиларнинг вазифаларини бошқариб туради. Муҳарририят бўлими турли ходимлардан иборат бўлгани учун ҳар хил маданиятдаги одамларга таъсир этадиган мавзуларни ёза олади. Шу сабабли, адабиётларимиз турли халқ вакилларига ёқади.

Матн таржимонларга юборилади. Маълумот ёзилганидан сўнг таҳрир қилиниб, Етакчи кенгаш томонидан тасдиқланади. Кейин эса дунё бўйлаб таржимон гуруҳларга электрон форматда жўнатилади. Улар бўлса матнни таржима қилишади, текширишади ва хатоларини тузатишади. Таржимонлар «ҳақиқат сўзларини» танлашга ҳаракат қилиб, инглиз тилидан она тилига тўлиқ маънони изоҳлаб беришади (Воиз 12:10).

Компьютерлар ишни тезлаштиради. Компьютер ёзувчиларнинг ва таржимонларнинг ўрнини боса олмайди. Аммо улар хотирасига ўрнатилган луғатлар, тадқиқ учун мўлжалланган қўшимча маълумотлардан фойдаланишда қулайлик яратади. Яҳованинг Шоҳидлари кўп тилларда нашр этиш электрон системаси (MEPS)дан фойдаланишади. Бу орқали матн юзлаб тилларда киргизилади ва қўшиб берилган расмлар билан бирлаштирилиб чоп этишга тайёрланади.

Ҳатто муайян тилда бир неча минг одам гаплашса ҳам нега биз кучимиз борича буни бажаришга интиламиз? Чунки Тангри Яҳова «ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди» (1 Тимўтийга 2:3, 4).

  • Адабиётларимизнинг ёзилиши нимани ўз ичига олади?

  • Нима сабабдан биз адабиётларимизни шунча кўп тилларга таржима қиламиз?