Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

Сиз Тангри Яҳованинг иродасини бажарасизми?

Сиз Тангри Яҳованинг иродасини бажарасизми?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида, фаолиятимиз ва ташкилотимизнинг амалда қандай эканини билиш мақсадида бу рисоладаги мавзуларни ўрганиб чиқишга вақт ажратганингиз учун раҳмат. Бу сизга бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини бажараётган кишилар сифатида бизни таниб олишингизга ёрдам беради, деган умиддамиз. Биз сизни бундан буён ҳам Аллоҳ тўғрисида билим орттириб, ўрганган нарсаларингиз ҳақида оила аъзоларингизга, дўстларингизга айтиб беришга ва биз билан бирга жамоат йиғилишларимизга қатнаб туришга ундаймиз (Ибронийларга 10:23–25).

Тангри Яҳова тўғрисида кўпроқ билим орттирганингиз сайин Унинг сизга нисбатан севгиси қанчалик кучли эканини ўзингизда ҳис этасиз. Шунда сиз, Унинг севгисига жавобан ўз севгингизни кўрсатиш учун ҳамма нарсани бажаришга ҳаракат қиласиз (1 Юҳанно 4:8–10, 19). Аммо бундай истагингиз борлигини кундалик ҳаётингизда қандай намоён этишингиз мумкин? Нега Унинг ахлоқий меъёрларига итоат қилиш фақат сизнинг манфаатингиз учундир? Бундан буён ҳам биз билан бирга Аллоҳнинг иродасини бажаришингизга нима ёрдам беради? Сиз билан тадқиқ олиб бораётган киши сиз ва оилангиз «абадий ҳаётга эришиш учун... ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббатида» қандай сақлаш мумкинлигини бажонидил кўриб чиқади (Яҳудо 21).

Биз сизга «Ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланглар» номли адабиётни тадқиқ қилиб, ҳақиқат йўлида қадам қўйишда давом эттиришни чин юракдан тилаймиз.

 

Кўпроқ билиш

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?

Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб миллионлаб одамларга ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам берди. Сиз ҳам бундайларнинг қаторида бўлмоқчимисиз?

Муқаддас Китоб тадқиқи бу нима?

Муқаддас Китобни бепул ўрганишга оид саволларга жавоблар топинг.