Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Яҳовага қайтинг

 ИККИНЧИ ҚИСМ

Тушкунлик — «Биз ҳар томонлама сиқувга олинганмиз»

Тушкунлик — «Биз ҳар томонлама сиқувга олинганмиз»

Эрим билан 25 йил бирга яшаган бўлсак ҳам ажрашдик. Фарзандларим Яҳовадан юз ўгиришди. Мен бир нечта жиддий касалликни бошдан кечирдим. Кейин депрессияга тушдим. Турмушим чилпарчин бўлиб кетди ва ҳаётдан умуман совидим. Йиғилишларга бормай ҳамда ваъз қилмай қўйдим (Жюн).

ҲАЁТДАГИ қийинчиликлар ҳеч кимни, шу жумладан Худонинг халқини ҳам четлаб ўтмайди. Сано бастакори шундай ёзган: «Ичим хавотирга тўлиб кетган» (Забур 93:19). Шунингдек, Исо охирзамонда «турмуш ташвишлари» айниқса Яҳовага бўлган хизматимизни адо этишга тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтган (Луқо 21:34). Сиз ҳам иқтисодий танқислик, оилавий келишмовчилик ёки соғлик муаммолари дастидан чарчаяпсизми? Бу қийинчиликлар билан курашишда Яҳова сизга қандай ёрдам бера олади?

«Инсонларникидан устун турган куч»

Биз ушбу қийинчиликларни ўз кучимиз билан енга олмаймиз. Ҳаворий Павлус қуйидаги сўзларни ёзган: «Биз ҳар томонлама сиқувга олинган бўлсак-да, лекин эзилмаймиз. Нима қилишимизни билмасак-да, чорасиз эмасмиз. Қайғудан эзиляпмиз, бироқ ҳалок бўлмаяпмиз». Буларнинг барига чидашимизга нима ёрдам беради? Қудратли Тангримиз Яҳовадан келаётган куч, яъни «инсонларникидан устун турган куч» (2 Коринфликларга 4:7–9).

Илгари «инсонларникидан устун турган кучни» қандай олганингиз устида мулоҳаза юритинг. Далдали нутқ тинглагач, Яҳованинг содиқ севгиси учун янада миннатдор бўлганингиз эсингиздами? Бошқаларга бўлажак жаннат ҳақида таълим берганингизда, Яҳованинг ваъдаларига бўлган ишончингиз мустаҳкамланиб боргани-чи? Чиндан ҳам, жамоат учрашувларига қатнаш ва имондошлар билан мулоқот қилиш орқали турмуш ташвишларига қарши курашишга куч топамиз. Натижада юрагимиз хотиржам бўлиб, Яҳовага хурсандчилик ила хизмат қиламиз.

«Татиб кўр, биласан, Эгамиз яхшидир»

Дарҳақиқат, баъзан вазифаларингиз бошингиздан тошиб кетгандек туюлиши мумкин. Масалан, Яҳова биздан Шоҳлик манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, илоҳий хизматда фаол қолишимизни кутади (Матто 6:33; Луқо 13:24). Аммо қувғинлар, ёмон соғлик ёки оилавий муаммолар тинка-мадорингизни қуритаётган бўлса-чи? Ёки дунёвий ишингиз жамоат ишларига сарфлашингиз мумкин бўлган вақт ва кучингизни олаётган бўлса-чи? Шунча кўп вазифаларга улгуриш керак, лекин қани бунча вақт ва куч?! Бундан сиз ўзингизни эзилган ҳис қиласиз. Эҳтимол, нега Яҳова кучимдан ортиғини талаб қиляпти, деб ўйланиб қолаётгандирсиз.

Яҳова вазиятни яхши тушунади. У ҳеч қачон кучимиздан ортиғини кутмайди. Шунингдек, У жисмоний ҳамда ҳиссий кучимиз қайта тикланиши учун вақт талаб этилишини билади (Забур 102:13, 14).

Масалан, Яҳова Илёс пайғамбарга қандай ғамхўрлик қилганини кўриб чиқайлик. Илёс қаттиқ тушкунликка ва қўрқувга тушиб саҳрога қочганида, Яҳова унга танбеҳ бериб, ўз вазифасини бажариши учун орқага қайтишни буюрдими? Асло. Яҳова икки марта фариштасини юбориб, ухлаб қолган Илёсни оҳиста уйғотди ва қорнини тўйғазди. 40 кун ўтгач ҳам Илёс тушкунликни ва қўрқувини енга олмади. Хўш, унга ёрдам бериш учун Яҳова нима қилди? Биринчидан,  Яҳова уни ҳимоя қила олишини намоён этди. Иккинчидан, Яҳова «майин шабада товуши» билан унга далда берди. Якунида, Тангри Яҳова Унинг минглаб садоқатли топинувчилари борлигини Илёсга аён қилди. Кўп ўтмай, Илёс яна ғайрат ила хизматини давом эттирди (3 Шоҳлар 19:1–19). Бундан нимани билиб оляпмиз? Илёс тушкунликка тушиб қолганида, Яҳова унга сабр-бардош қилиб раҳм-шафқат кўрсатди. Яҳова — ўзгармас Худодир. Демак, У бизга ҳам худди шундай ғамхўрлик қилади.

Яҳова учун нима қила олишингиз ҳақда мулоҳаза юритганингизда кучингизга тўғри баҳо беринг. Ҳозир қўлингиздан келадиган ишни ўтмишдаги билан солиштирманг. Мисол учун, бир неча ой ёки йил югуришни машқ қилмаган спортчи бирданига одатдаги машқларни қила олмайди. Аксинча, у кичкина мақсадлар қўйиб, кучга тўлади ва чиниқади. Масиҳийлар ҳам мана шундай спортчига ўхшайди. Улар аниқ мақсадни кўзлаб машқ қилишади (1 Коринфликларга 9:24–27). Эҳтимол айни пайтда қўлингиздан келадиган маънавий мақсадлардан бирини қўйиш ҳақида ўйлаб кўрарсиз. Масалан, жамоат учрашувларига қатнашни ўз олдингизга мақсад қиларсиз. Бунга эришиш учун Яҳовадан мадад сўранг. Маънавий кучга тўлганингиз сайин, «татиб кўр, биласан, Эгамиз яхшидир», деган сўзларнинг ҳақиқат эканига амин бўласиз (Забур 33:9). Яҳова, Унга бўлган севгини намоён этиш учун қилган ҳар қандай ҳаракатингизни, ҳатто арзимасдек туюлса ҳам, жуда қадрлашини унутманг (Луқо 21:1–4).

Яҳова ҳеч қачон кучимиздан ортиғини кутмайди

«Мен узоқ вақт кутган далда манбаи»

Яҳова Жюнга маънан тикланишга қандай ёрдам берди? У шундан деб бўлишди: «Яҳовадан мадад сўраб тинмай ибодат қилардим. Сўнг, келиним шаҳримизда анжуман ўтказилиши ҳақида айтиб қолди. Мен анжуман дастурининг бир кунини тинглашга қарор қилдим. Яҳованинг халқи билан якдил бўлишдан ўзимни бахтиёр ҳис қилдим. Бу анжуман, мен узоқ вақт кутган далда манбаи бўлди. Эндиликда хурсандчилик ила Яҳовага хизмат қиляпман. Ҳаётим қайтадан мазмунга тўлди. Қолаверса, биродару опа-сингилларга ва уларнинг ёрдамига муҳтож эканимни тушуниб етдим. Орқага қайтишимга имкон бўлгани учун жуда миннатдорман».

Кўпроқ билиш

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ)

Тангри Яҳовага яқинлашинглар

Техника жиҳозлари, саломатлик, пул ва мағрурликка тўғри муносабатда бўлиб, қандай қилиб Аллоҳга яқинлашишимиз мумкин?

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ғам-қайғуларни қандай енгса бўлади?

Агар стрессдан ортиқ даражада ташвишлансангиз, Муқаддас Китоб ёрдам беради.

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ғам-қайғуларни қандай енгса бўлади?

Агар стрессдан ортиқ даражада ташвишлансангиз, Муқаддас Китоб ёрдам беради.