Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худонинг Шоҳлиги нима?

Худонинг Шоҳлиги нима?

Сизнингча, бу...

  • осмондаги жаннат жойми?

  • шунчаки рамзий иборами?

  • самодаги ҳукуматми?

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Самовий Худо битмас-туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди» (Дониёр 2:44).

«Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди... Унинг ҳукмронлиги битмас-туганмас, абадий ҳукмронликдир» (Дониёр 7:14).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Адолатли ҳукумат шахсан сизга фойда келтиради (Ишаё 48:17, 18).

Бўлажак янги дунёда, мукаммал соғлик ва бахтга эга бўлиб яшай оласиз (Ваҳий 21:3, 4).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:

  • Исо пайғамбар, Худонинг Шоҳлиги нимани амалга оширишини кўрсатган. Исо алайҳиссалом, издошларини Худонинг Шоҳлиги келиши ва Аллоҳнинг иродаси ерда ҳам бажо бўлиши учун ибодат қилишга ўргатган (Матто 6:9, 10). У шунингдек, бу ибодат қандай ижобат бўлишини намоён этган.

    Исо ер юзидаги хизмати давомида, очларни тўйдирган, касалларни даволаган ва ўлганларни ҳаётга қайтарган (Матто 15:29–38; Юҳанно 11:38–44). Худо Шоҳлигининг бўлажак Бошқарувчиси сифатида, Исо Масиҳ келажакда Шоҳликнинг фуқаролари учун нима қилишини олдиндан кўрсатган (Ваҳий 11:15).

  • Дунёдаги аҳвол, Худонинг Шоҳлиги яқин орада келишини тасдиқламоқда. Исо пайғамбар, бу Шоҳлик ер юзига тинчлик келтиришидан сал олдин, дунё уруш, қаҳатчилик ва зилзилаларга тўлиб-тошади, деб башорат қилган (Матто 24:3, 7).

    Ҳозирги аҳвол, бу худди шундай эканини кўрсатмоқда. Демак, яқинда Худонинг Шоҳлиги шу каби барча муаммоларни бартараф этишига амин бўлишимиз мумкин.

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида ҳаёт қандай бўлади?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ЗАБУР 36:29 ва ИШАЁ 65:21–23- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Худонинг ер юзига нисбатан нияти қандай?

Муқаддас Китобда, Аллоҳ ерни нега яратгани, азоб-уқубатлар қачон тугаши, келажакда ер юзида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳамда унда яшовчиларни нималар кутиши тушунтириб берилган.