Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 6- дарс

Ўлганлар учун қандай умид бор?

Ўлганлар учун қандай умид бор?

Аллоҳ Одаматога: «Сен тупроқдирсан ва тупроққа қайтасан»,— деб айтган (ИБТИДО 3:19).

1. Ўлганларни нима кутмоқда?

Исо алайҳиссалом ер юзида хизмат қилган даврида, унинг дўсти Лазар вафот этади. Лазар, Қуддус шаҳри яқинидаги Байтания қишлоғида яшарди. Исо у ерга етиб келганида, Лазарнинг ўлганига тўрт кун бўлган эди. Шунда, Исо марҳумнинг сингиллари Марта ва Марям билан биргаликда Лазар дафн этилган жойга боради. Тез орада халойиқ тўпланади. Ҳазрати Исо Лазарни тирилтирганида, Марта билан Марям қанчалик қувонганини бир тасаввур қилинг-а! Юҳанно 11:21–24-, 38–44- оятларни ўқинг.

Марта ўлганларнинг тирилишига ишонган. У, Яҳова уларни ердаги ҳаётга қайтаришини билган. 3 Шоҳлар 17:17–24- оятларни ўқинг.

2. Ўлганлар қандай ҳолатда бўлади?

Одамлар тупроқдан яратилган (Ибтидо 3:19). Бизнинг ичимизда қандайдир руҳ йўқ. Шундай экан, ўлганимиздан сўнг ҳеч қандай жон ёки руҳ яшашни давом эттирмайди. Ўлганимиздан сўнг миямиз ўз фаолиятини тўхтатиб, барча ўй-фикрларимиз йўқ бўлиб кетади. Лазар тирилгач, ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида бирон нарса айтиб бермаган, чунки ўликлар ҳеч нимани билмайдилар. Воиз 9:5- оятни ўқинг.

Одамлар ўлганидан сўнг Худо уларни дўзахда қийнайдими? Муқаддас Китобда ўлганлар ҳеч нимани билмасликлари ҳақида айтилган. Демак, дўзах Аллоҳнинг номига доғ туширадиган сохта таълимотдир. Инсонларни қийнаш тўғрисидаги фикр Худо учун жирканчдир. Еремиё 7:31- оятни ўқинг.

 3. Ўлганлар биз билан гаплаша оладими?

Ўликлар на гапира олишади, на эшитишади (Забур 113:25). Бироқ ёвуз фаришталар бор бўлиб, ўзларини марҳумларнинг яқинлари қилиб кўрсатишлари ва одамлар билан гаплашишлари мумкин (2 Бутрус 2:4). Шунинг учун Яҳова ўликлар билан алоқа қилишни ман этади. Қонунлар 18:10-, 11- оятларни ўқинг.

4. Кимлар тирилтирилади?

Миллионлаб ўлган кишилар ер юзида яшаш учун тирилтирилади. Ҳатто Аллоҳни билмаганлар ва нотўғри ишлар билан шуғулланганлар ҳам тирилади. Луқо 23:43; Ҳаворийлар 24:15- оятларни ўқинг.

Тирилганларга, Худо тўғрисида ҳақиқатни ўрганишга ва Ҳазрати Исога қулоқ солиш орқали имонларини намоён этишга имкон берилади (Ваҳий 20:11–13). Тўғри йўлдан юрган кишилар, ер юзида абадий ҳаётдан баҳра олиб яшайдилар. Юҳанно 5:28-, 29- оятларни ўқинг.

5. Тирилиш Яҳова ҳақида нимани ошкор этади?

Аллоҳ Исони ер юзига юборгани ва у биз учун ўз жонини фидо қилгани туфайли, тирилиш умиди пайдо бўлди. Шу сабабдан, тирилиш бизга Тангри Яҳованинг севгиси ва иноятидан далолат беради. Ўлганлар ҳаётга қайтганда, сиз айниқса ким билан кўришишни истайсиз? Юҳанно 3:16; Римликларга 6:23- оятларни ўқинг.