Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 14- дарс

Нега Аллоҳ ташкилот барпо этган?

Нега Аллоҳ ташкилот барпо этган?

1. Нима учун Худо қадимги Исроил халқини ташкил этган?

Тангри Иброҳим пайғамбар наслидан бир халқ ташкил этиб, уларга қонун-қоидалар берган. Аллоҳ бу халқни «Исроил» деб номлаб, уларга ҳақ динни ва Ўз Каломини асраб-авайлашни амр этган (Забур 147:8, 9). Бу туфайли барча халқлар Худога яқинлашиш имконига эга бўлишган. Ибтидо 22:18- оятни ўқинг.

Исроилликлар Тангрининг шоҳидлари бўлиш учун танланган эди. Қадимги Исроил халқининг тарихи, Аллоҳнинг қонун-қоидалари бўйича яшаш оқилона эканини яққол кўрсатиб турибди (Қонунлар 4:6). Исроилликларни кузатиб турган бошқа халқлар Ҳақ Таолога имон келтиришлари мумкин эди. Ишаё 43:10-, 12- оятларни ўқинг.

2. Нима учун Худо масиҳийлар жамоатини ташкил этган?

Вақт ўтиб, исроилликлар Аллоҳнинг марҳаматидан айрилди ва Яҳова масиҳийлар жамоатини ташкил этди (Матто 21:43; 23:37, 38). Энди исроилликларнинг ўрнига, масиҳийлар Яҳованинг шоҳидлари сифатида хизмат қилишмоқда. Ҳаворийлар 15:14-, 17- оятларни ўқинг.

Ҳазрати Исо издошларига хушхабарни ваъз этиб, барча халқлардан шогирд тайёрлашни буюрган (Матто 10:7, 11; 24:14; 28:19, 20). Ушбу охирзамоннинг сўнгги дамларида мазкур фаолият кенг кўламда олиб борилмоқда. Тарихда илк бор Яҳова барча халқлардан миллионлаб одамларни ҳақ динга бирлаштирди (Ваҳий 7:9, 10). Масиҳийлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ўзаро далда топиш учун бир ташкилот бўлишди. Улар жаҳон бўйлаб йиғилишларида Муқаддас Китобни битта дастур бўйича тадқиқ қилишади. Ибронийларга 10:24-, 25- оятларни ўқинг.

 3. Яҳова Шоҳидларининг замонавий фаолияти қандай бошланган?

1870- йилларда кичик бир гуруҳдан иборат Муқаддас Китоб тадқиқотчилари, анчадан бери унутилиб кетган Худонинг Каломидаги ҳақиқатларини аста-секин юзага чиқара бошлашди. Масиҳийлар жамоатини Исо, Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ваъз қилиниши учун ташкил этганини билганликлари сабабли, улар жаҳон бўйлаб ваъзгўйлик фаолиятини бошлашди. Улар 1931- йилдан бошлаб Яҳованинг Шоҳидлари деб номланадиган бўлишди. Ҳаворийлар 1:8; 2:1, 4; 5:42- оятларни ўқинг.

4. Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти қандай тузилган?

Биринчи асрда турли мамлакатлардаги барча жамоатлар, Исони жамоат Боши деб тан олган етакчи кенгашга бўйсунишарди (Ҳаворийлар 16:4, 5). Бугунги кунда Яҳова Шоҳидларининг ҳам тажрибали оқсоқоллардан иборат бўлган Етакчи кенгаши бор. Улар Яҳова Шоҳидларининг филиалларини назорат қилади. Филиалларда эса 600 дан зиёд тилларга, Муқаддас Китобни тадқиқ этиш учун мўлжалланган адабиёт таржима қилиниб, чоп этилади. Бу туфайли Етакчи Кенгаш жаҳон бўйлаб 100 000 дан ортиқ жамоатларга Муқаддас Китобга асосланган панд-насиҳат ва йўл-йўриқ бериш имкониятига эга бўлади. Ҳар бир жамоатда муайян талабларга мос келган эркаклар оқсоқол бўлиб хизмат қилади. Улар Аллоҳнинг сурувини меҳр билан боқишади. 1 Бутрус 5:2-, 3- оятларни ўқинг.

Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти хушхабарни ваъз этиш ва шогирд тайёрлаш мақсадида тузилган. Ҳаворийларга ўхшаб, биз ҳам уйма-уй юриб ваъз қиламиз (Ҳаворийлар 20:20). Ҳақиқатни билишни хоҳлаган ҳар бир самимий инсонга Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни таклиф этамиз. Лекин Яҳованинг Шоҳидлари шунчаки бир ташкилот эмас. Биз иноқ бир оиламиз ва бизнинг меҳрибон Отамиз бор. Биз бир-биримизга ғамхўрлик қиладиган ака-ука ва опа-сингиллармиз (2 Салоникаликларга 1:3). Яҳованинг хизматчилари Аллоҳни рози қилиш ва бошқаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган экан, демак улар ер юзидаги энг бахтли оиладир. Забур 32:12; Ҳаворийлар 20:35- оятларни ўқинг.