Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 1- дарс

Хушхабар нима ҳақида?

Хушхабар нима ҳақида?

1. Худодан қандай хабар келган экан?

Худо, инсонлар ер юзида ҳаётдан баҳра олиб яшашларини хоҳлайди. У одамларни севгани учун, ерни ва ундаги ҳамма нарсани яратган. Яқинда Тангри барча инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиради. У, одамларни азоб-уқубатлардан халос этади. Еремиё 29:11- оятни ўқинг.

Ҳеч бир ҳукумат зўравонлик, касаллик ва ўлимни бартараф эта олмади. Лекин бир хушхабар бор. Тез орада, Аллоҳ барча инсоний ҳукуматларнинг ўрнига Ўз ҳукуматини ўрнатади. Ўшанда бу ҳукуматнинг фуқаролари тинч-осойишта яшаб, соғ-саломат бўлишади. Ишаё 25:8; 33:24; Дониёр 2:44- оятларни ўқинг.

2. Нега ушбу хушхабар бугун ўта муҳим?

Тангри ёвуз инсонларни йўқ қилгандагина, азоб-уқубатларга чек қўйилади (Зафаниё 2:3). Бу қачон содир бўлади? Худонинг Каломида, ҳозир юз бераётган нарсалар башорат қилинган эди. Ушбу воқеалар, Аллоҳ чора кўрадиган вақт яқин қолганидан дарак беряпти. 2 Тимўтийга 3:1–5- оятларни ўқинг.

3. Нима қилишимиз керак?

Худо ҳақида Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобдан билиб олишимиз даркор. Бу китобни, меҳрибон ота фарзандларига юборган мактуб билан солиштирса бўлади. Унда, ҳозирнинг ўзида ҳаётимизни қай йўсин яхшилашимиз ва келажакда ер юзидаги абадий ҳаётга қандай эришишимиз мумкинлиги ҳақида айтилган. Айримларга Муқаддас Китобни ўрганишни бошлаганингиз ёқмаслиги мумкин. Аммо келажакда яхши шароитларда абадий яшаш имконини қўлдан бой бериш, нодонлик бўларди. Ҳикматлар 29:25; Ваҳий 14:6-, 7- оятларни ўқинг.

Кўпроқ билиш

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?

Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб миллионлаб одамларга ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам берди. Сиз ҳам бундайларнинг қаторида бўлмоқчимисиз?