Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 2- дарс

Худо ким?

Худо ким?

1. Нега Худога топинишимиз лозим?

Ҳақ Худо бутун борлиқнинг Яратувчисидир. Унинг ибтидоси бўлмаган, интиҳоси ҳам йўқ (Забур 89:3). У, Муқаддас Китобда баён этилган хушхабарнинг Манбаидир (1 Тимўтийга 1:11). Тангри бизга ҳаётни ато этган экан, фақат Унга топинишимиз даркор. Ваҳий 4:11- оятни ўқинг.

2. Худо Ўзи қанақа?

Аллоҳ руҳий шахс бўлгани боис, ҳеч бир инсон Уни кўрмаган. Бу дегани, У бизникидан анча юксак бўлган ҳаёт шаклига эга (Юҳанно 1:18; 4:24). Шундай бўлса-да, Худо яратган нарсаларни кузатиб, У тўғрисида билиб олиш мумкин. Мисол учун, турли-туман мевалар ва гуллар, У севги ва доноликка бой эканидан далолат беради. Чексиз Коинот эса, Тангрининг кучини кўрсатиб туради. Римликларга 1:20- оятни ўқинг.

Муқаддас Китобни ўқиш орқали, Аллоҳ ҳақида янада кўпроқ билиб олса бўлади. Масалан, унда Худо нимани ёқтириш-ёқтирмаслиги, инсонларга қандай муносабатда эканлиги ва турли вазиятларда қандай йўл тутиши борасида айтилган. Забур 102:7–10- оятларни ўқинг.

3. Аллоҳнинг исми борми?

Исо алайҳиссалом: «Осмондаги Отамиз, исминг муқаддас бўлсин»,— деганлар (Матто 6:9). Гарчи Худонинг турли унвонлари бор бўлса-да, исми фақат битта. Ҳар хил тилларда у турлича талаффуз этилади. Ўзбек тилида «Яҳова» дея талаффуз қилинади. Марк 12:29- оятни ўқинг.

Муқаддас Китобнинг кўп таржималарида, Аллоҳнинг исмини олиб ташлаб, Эгамиз ва Раббий деган унвонларга алмаштиришган. Лекин Муқаддас Китобнинг асл нусхасида Худонинг исми тахминан 7 000 марта қўлланилган. Ҳазрати Исо Тангри ҳақида таълим берганларида, Унинг исмини ҳам тилга олганлар. Юҳанно 17:26- оятни ўқинг.

Ушбу меҳрибон ота каби, Худо келажакда яхши яшашимиз учун чоралар кўрмоқда

 4. Яҳова биз ҳақимизда ғамхўрлик қиладими?

Дунёда азоб-уқубатлар кенг тарқалгани, Тангри Яҳова биз ҳақимизда ғамхўрлик қилмаётганидан дарак берадими? Баъзилар, Худо бизни синаш учун азобларга дучор қилади, дейишади. Аммо бу ғирт ёлғон. Ёқуб 1:13- оятни ўқинг.

Аллоҳ инсонга ирода эркинлигини ато этган. Худо, Унга топиниш қарорини чиқаришни ҳар биримизга ҳавола этганидан миннатдор бўлишимиз даркор (Ёшуа 24:15). Лекин кўплар бошқаларга ёмонлик қилишни танлаётгани сабабли, азоб-уқубат кўпайиб кетяпти. Бундай ноҳақликни кўриш, Яҳовани ранжитади. Ибтидо 6:5–7- оятларни ўқинг.

Яҳова ғамхўр Худо. У ҳаётдан завқланиб яшашимизни истайди. Яқинда Аллоҳ, азоб-уқубатларни ва уларга сабабчи бўлаётганларни йўқ қилади. Гарчи У ҳозир бунга йўл қўяётган бўлса-да, бу фақат вақтинчалик ва бунинг жиддий сабаби бор. Ушбу рисоланинг 8- дарсида бу ҳақда билиб оламиз. 2 Бутрус 2:9; 3:7-, 13- оятларни ўқинг.

5. Қай йўсин Аллоҳга яқинлаша оламиз?

Яҳова, ибодатда У билан гаплашиш орқали Ўзи билан яқинлашишга таклиф қилмоқда. У ҳар биримизга қизиқиш кўрсатади (Забур 64:3; 144:18). У кечиришга тайёр. Тўғри, баъзида Худога маъқул келадиган ишларни қилиш осон эмас. Лекин У, бу борада қилаётган ҳаракатларимизни назаридан четда қолдирмайди. Шундай экан, номукаммал бўлишимизга қарамай, Худо билан яқин муносабатларга эга бўлишимиз мумкин. Забур 102:12–14; Ёқуб 4:8- оятларни ўқинг.

Яҳова бизга ҳаётни туҳфа этган экан, Уни ҳаммадан кўра кўпроқ севишимиз лозим (Марк 12:30). Аллоҳга севгингизни намоён этиш учун, бундан буён ҳам У ҳақида билишингиз ва амрларига бўйсунишингиз даркор. Шунда Унга янада яқинлаша оласиз. 1 Тимўтийга 2:4; 1 Юҳанно 5:3- оятларни ўқинг.

Кўпроқ билиш

Худонинг исми борми?

Аллоҳнинг кўп унвони бор: Эга, Яратувчи, Раббий. Лекин Унинг шахсий исми бор ва Муқаддас Китобнинг асл нусхаларида бу исм деярли 7 000 марта учраган.