Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 10- дарс

Ҳақ динни қандай аниқлаш мумкин?

Ҳақ динни қандай аниқлаш мумкин?

«Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар» (МАТТО 7:15).

«Улар ҳамманинг олдида Худони биламиз дейишади-ю, лекин ишлари билан Ундан юз ўгиришади» (ТИТУСГА 1:16).

1. Ҳақ дин биттами ёки бир нечтами?

Исо алайҳиссалом, Худони севган одамларга фақатгина битта ҳақ дин бор, деб ўргатган. Буни, абадий ҳаётга етаклайдиган йўл билан солиштирса бўлади. Исо пайғамбар: «Бу йўлни топадиганлар оз»,— деб айтган (Матто 7:14). Аллоҳ, Ўзининг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобга асосланган топинишнигина маъқул деб билади. Барча ҳақ топинувчиларни битта дин бирлаштиради. Юҳанно 4:23, 24; 14:6- оятларни ўқинг.

2. Ҳазрати Исо нимадан огоҳлантирган?

Исо, ҳақ топинишни бузиб кўрсатадиган сохта пайғамбарлар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Уларни ҳақ топинувчилардан ажратиш, ҳар доим ҳам осон эмас. Ахир, улар ўзларини Исонинг издоши деб ҳисоблашади. Бироқ сиз, бундай одамлар аслида қандай эканини билиб олишингиз мумкин. Қай йўсин? Фақатгина ҳақ топинувчилар яхши самара келтиришади, яъни улар яхши фазилатларни намоён этиб, савоб ишлар қилишади. Матто 7:13–23- оятларни ўқинг.

3. Худонинг ҳақиқий хизматчиларини қандай аниқлашингиз мумкин?

Келинг, буни аниқлайдиган бешта белгини кўриб чиқайлик.

  • Улар Муқаддас Китобни Худонинг Каломи деб тан олишади. Бу кишилар Муқаддас Китобдаги принциплар бўйича яшашга интилишади. Шу туфайли, ҳақ дин инсонларнинг ғояларию нуқтаи назарига асосланган динлардан тубдан фарқ қилади (Матто 15:7–9). Тангрининг ҳақиқий хизматчилари айтган гапларига мос йўл тутишади. Юҳанно 17:17; 2 Тимўтийга 3:16-, 17- оятларни ўқинг.

  •   Улар Худонинг исми, Яҳовани шарафлашади. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг исмини айтиб, Уни шарафларди. Мусо ва Довуд каби пайғамбарлар ҳам ушбу исмни қўллашарди (Чиқиш 3:15; Забур 8:2). Қолаверса, Исо одамларга Аллоҳ тўғрисида айтиб берарди ва Унинг исми муқаддас бўлсин, деб ибодат қилишни уларга ўргатарди (Матто 6:9). Сиз яшайдиган жойда, Худонинг исми ҳақида кимлар айтиб юришади? Юҳанно 17:26; Римликларга 10:13-, 14- оятларни ўқинг.

  • Улар Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишади. Аллоҳ, Исони Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилиш учун юборган. Худонинг Шоҳлиги инсоният учун ягона умиддир. Исо пайғамбар, бу Шоҳлик тўғрисида ҳаётининг сўнгги дамларига қадар гапирган (Луқо 4:43; 8:1; 23:42, 43). У, издошлари ҳам бу ҳақда ваъз қилишларини айтган. Сизнинг ҳудудингизда кимлар Худонинг Шоҳлиги тўғрисида одамлар билан суҳбатлашишади? Матто 24:14- оятни ўқинг.

  • Улар бу ёвуз дунёга тегишли эмаслар. Уларни, сиёсатда ёки жамоат тартибсизликларида қатнашмаслигидан таниб олиш мумкин (Юҳанно 17:16; 18:36). Бундан ташқари, улар ахлоқан пок ҳаёт кечириб, бу дунёда кенг тарқалган зарарли одатларга қўл урмаслик билан фарқ қилишади. Ёқуб 4:4- оятни ўқинг.

  • Уларнинг орасида севги ҳукм суради. Бу кишилар, Худонинг Каломидан барча миллатдан бўлган инсонларни ҳурмат қилишни ўрганиб олишган. Гарчи, сохта дин кўпинча урушларни қўллаб-қувватлаб, ҳарбий тўқнашувларда қатнашса, Тангрининг ҳақ хизматчилари бундай қилишдан бош тортишади (Михо 4:1–3). Аксинча, улар одамларга кўмаклашиб, тасалли бериш ниятида, ўз вақти ва маблағларини беғараз равишда бағишлашади. Юҳанно 13:34, 35; 1 Юҳанно 4:20- оятларни ўқинг.

4. Ҳақ динни қай йўсин аниқлай оласиз?

Қайси дин, барча таълимотларини Худонинг Каломига асослайди, Аллоҳнинг исмини шарафлайди ва Худонинг Шоҳлиги инсониятнинг ягона умиди эканлиги ҳақида ваъз қилади? Қайси имонли кишилар чин севгини намоён этиб, урушларда қатнашмайдилар? Сизнингча, ким буларнинг барчасига мос келяпти? 1 Юҳанно 3:10–12- оятларни ўқинг.