Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 7- дарс

Худонинг Шоҳлиги нима?

Худонинг Шоҳлиги нима?

Нега Исо энг яхши Шоҳ? (МАРК 1:40–42).

1. Худонинг Шоҳлиги нима?

Худонинг Шоҳлиги самовий ҳукуматдир. У бошқа барча ҳукуматларнинг ўрнини эгаллаб, Аллоҳнинг иродасини осмонда ҳам, ерда ҳам амалга оширади. Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабар — хушхабардир. Яқинда бу Шоҳлик, инсонларнинг яхши ҳукуматга бўлган орзусини рўёбга чиқаради. У, ер юзида яшовчи барчани бирлаштиради. Дониёр 2:44; Матто 6:9, 10; 24:14- оятларни ўқинг.

Ҳар қандай ҳукуматнинг подшоҳи бор. Шундай экан, Яҳова Исо Масиҳни Ўз Шоҳлигининг Шоҳи этиб тайинлаган. Ваҳий 11:15- оятни ўқинг.

2. Нега Исо энг яхши Шоҳ?

Ҳазрати Исо меҳрибон бўлиб, одилликни севгани боис, у энг яхши Шоҳдир (Ибронийларга 1:9). Шунингдек, Исо ер юзи устидан осмонда туриб бошқариши сабабли, у етарлича қудратга эга. Исо тирилгач, осмонга кўтарилган ва Яҳованинг ўнг томонига ўтирган (Ибронийларга 10:12, 13). Вақти келганида, Аллоҳ унга ҳокимиятни ато этган ва у ҳукм суришни бошлаган. Дониёр 7:13-, 14- оятларни ўқинг.

3. Исо билан бирга яна кимлар бошқаради?

«Азиз одамлар» деб аталган кишилар, Исо билан бирга осмонда ҳокимлик қилишади (Дониёр 7:27). Исо ўз шогирдлари орасидан бир гуруҳ кишиларни танлаб, уларни «ҳаворийлар» деб атаган. Бу садоқатли ҳаворийлар, азиз одамлар сифатида танланганлар орасида биринчилардан бўлишган. Эркак ва аёллардан иборат бундай азиз одамлар, бугунги кунгача танланиб келинмоқда. Исо сингари улар ҳам, руҳий танада тирилтирилишмоқда. Юҳанно 14:1–3; 1 Коринфликларга 15:42–44- оятларни ўқинг.

 Осмонга нечта киши боради? Исо уларни «кичик пода» деб атаган (Луқо 12:32). Уларнинг сони 144 000 нафар. Улар Исо билан биргаликда ер юзи устидан бошқаришади. Ваҳий 14:1- оятни ўқинг.

4. Исо тахтга ўтирганида, нима юз берган?

Худонинг Шоҳлиги 1914- йилда бошқарувини бошлаган *. Исо Шоҳ сифатида биринчи навбатда, Шайтонни ва жинларини ер юзига улоқтирган. Оқибатда Шайтон қаҳр-ғазабга миниб, ер юзи бўйлаб турли бахтсизликларни келтириб чиқара бошлаган (Ваҳий 12:7–10, 12). Ўшандан бери инсониятнинг азоб-уқубатлари янада кўпайиб кетди. Очлик, урушлар, зилзилалар ва ўлатлар, Худонинг Шоҳлиги ердаги ишларга аралашишига оз вақт қолганидан далолат берувчи «белгининг» бир қисмидир. Луқо 21:7-, 10-, 11-, 31- оятларни ўқинг.

5. Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

Ер юзи бўйлаб хушхабар ваъз қилинаётгани туфайли, Худонинг Шоҳлиги ҳозирнинг ўзидаёқ улкан оломонни бирлаштирмоқда. Миллионлаб камтарин инсонлар Исонинг фуқароларига айланишяпти. Ушбу ёвуз замона йўқ қилинган вақтда, Худонинг Шоҳлиги уларни ҳимоялайди. Шу боис, Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида яшашни истовчилар, Исога итоат этишни ўрганишлари даркор. Ваҳий 7:9-, 14-, 16-, 17- оятларни ўқинг.

Исонинг минг йиллик бошқаруви даврида, бу Шоҳлик Аллоҳнинг инсониятга нисбатан илк ниятини амалга оширади. Бутун ер юзи жаннатга айланади. Бундан сўнг, Исо Шоҳликни Худога қайтариб топширади (1 Коринфликларга 15:24–26). Худонинг Шоҳлиги ҳақида кимга айтишни хоҳлардингиз? Ҳикматлар 2:21-, 22- оятларни ўқинг.

 

^ 12- х.б. Муқаддас Китобдаги 1914- йилга ишора қилувчи башоратлар «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобининг 215–218- саҳифаларида муҳокама қилинган.

Кўпроқ билиш

Ваъзгўйлик фаолиятимиз қандай ташкиллаштирилган?

Биз Исонинг ер юзидаги хизматидан ўрнак оламиз. Ваъз қилишнинг қандай усуллари бор?