Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 9- дарс

Оилавий бахтнинг сири нимада?

Оилавий бахтнинг сири нимада?

1. Оила бахтли бўлиши учун нега никоҳни расмийлаштириш муҳим?

Хушхабар Манбаи — барча оилалар бахтли бўлишини истаётган бахтиёр Тангри Яҳовадир (1 Тимўтийга 1:11). У никоҳнинг асосчиси. Расмийлаштирилган никоҳ, ота-она ва болалар ўзларини бахтли ҳамда севимли ҳис қилишларига замин яратади. Худога бўйсунишни истаган кишилар, никоҳни рўйхатдан ўтказиш борасидаги маҳаллий қонунларга амал қилишлари лозим. Луқо 2:1-, 4-, 5- оятларни ўқинг.

Аллоҳ никоҳга нисбатан қандай нуқтаи назарда? У, эр-хотиннинг ришталари мустаҳкам ва доимий бўлишини хоҳлайди. Яҳова, эр ва хотин бир-бирига садоқатли бўлишларини хоҳлайди (Ибронийларга 13:4). У ажралишдан нафратланади (Малаки 2:16). Бироқ Худо, хизматчисининг умр йўлдоши зино қилган ҳолдагина, унга ажралишга ва қайта турмуш қуришга йўл қўяди. Матто 19:3–6-, 9- оятларни ўқинг.

2. Эр ва хотин бир-бирига қандай муносабатда бўлиши керак?

Яҳова, эркак ва аёлни никоҳда ўзаро шерик бўлиб яшашсин деб яратган (Ибтидо 2:18). Оила боши сифатида, эр оила аъзоларининг жисмоний эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиши ва уларга Худо ҳақида таълим бериши лозим. У хотини учун фидойиликка боришга тайёр бўлиши керак. Турмуш ўртоқлар бир-бирини севиб, ҳурмат қилишлари даркор. Барча эр ва хотинлар номукаммал бўлишгани учун, бир-бирини кечиришга ўрганишлари зарур. Бу, оилавий бахтнинг сиридир. Эфесликларга 4:31, 32; 5:33; 1 Бутрус 3:7- оятларни ўқинг.

3. Агар никоҳингиз бахтли бўлмаса, ажрашиш керакми?

Агар никоҳда қийинчиликлар пайдо бўлса, эр ва хотин бир-бирига севги ила муносабат қилишга интилишлари керак (1 Коринфликларга 13:4, 5). Худонинг Каломида, никоҳдаги  муаммоларни алоҳида яшаш орқали ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида айтилмаган. 1 Коринфликларга 7:10–13- оятларни ўқинг.

4. Фарзандлар, Аллоҳ сизлар учун нимани хоҳлайди?

Яҳова сизлар бахтиёр бўлишингизни истайди. Агар Унга қулоқ солсангиз, кўпгина муаммолардан йироқлашиб, бахтли бўла оласиз. Тангри шунингдек, сиз ота-онангизга қулоқ солишингизни истайди. Сабаби, улар сизлардан донороқ бўлиб, кўпроқ тажрибага эгадирлар (Колосаликларга 3:20). Парвардигоримиз, сиз Унга маъқул келадиган ишларни қилишингизни ва бу сизга қувонч келтиришини хоҳлайди. Воиз 12:1; Матто 19:13–15; 21:15-, 16- оятларни ўқинг.

5. Ота-оналар, болаларингиз бахтли эканига қай йўсин амин бўла оласиз?

Сизлар, болаларингизда егулик, турар жой ва кийим-кечак бўлиши учун ҳаракат қилишингиз зарур (1 Тимўтийга 5:8). Лекин фарзандларингиз бахтиёр бўлишлари учун, сиз уларга Аллоҳни севишни ва Унга қулоқ солишни ҳам ўргатишингиз даркор (Эфесликларга 6:4). Болаларингиз учун сизнинг ўрнагингиз муҳим аҳамиятга эга. Агар улар Худони севишингизни кўришса, бу уларнинг қалбига қаттиқ таъсир қилади. Худонинг Каломи, болангизни яхши тарбиялаб, унга тўғри фикрлаш тарзини пайванд қилишингизга ёрдам беради. Қонунлар 6:4–7; Ҳикматлар 22:6- оятларни ўқинг.

Болаларга далда бериб, уларни мақтаб туриш фойдалидир. Аммо уларни тузатиб ва жазолаб туриш ҳам керак. Бу, уларни бахтсизлик келтирадиган ҳаёт тарзидан ҳимоялайди (Ҳикматлар 22:15). Лекин бундай тузатиш, асло шафқатсиз ёки қўпол бўлмаслиги ўта муҳим. Колосаликларга 3:21- оятни ўқинг.

Яҳованинг Шоҳидлари, ёрдам тариқасида айнан ота-она ва болалар учун бир нечта китобларни чоп этишган. Бу адабиётлар Муқаддас Китобга асосланган. Забур 18:8-, 12- оятларни ўқинг.

 

Кўпроқ билиш

Аллоҳнинг маслаҳатлари никоҳни бахтли қилади

Иккита оддий саволни қўллаб никоҳингизни бахтли қиласиз.

Муаммони ҳал қилиш йўллари

Никоҳингиз барқарор ва бахтли бўлиши ёки аянчли аҳволда қолиши сизнинг ёндашувингизга боғлиқ.