Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 8- дарс

Нега Аллоҳ азоб-уқубатлару ёвузликка йўл қўймоқда?

Нега Аллоҳ азоб-уқубатлару ёвузликка йўл қўймоқда?

Худо шу пайтгача инсонлар ҳокимлик қилишига йўл қўяётгани, улар ўз муаммоларини ҳал эта олмаслигини ошкор қилди

1. Ёвузлик қандай пайдо бўлган?

Шайтон илк бор ёлғон гапирганида, ер юзида ёвузлик пайдо бўлган. Худо Шайтонни ёмон фаришта қилиб яратмаган. У дастлаб мукаммал фаришта бўлган, лекин «ҳақиқат йўлида тура олмаган» (Юҳанно 8:44). Шайтон, фақат Аллоҳга тегишли бўлган нарсани, яъни одамлар унга топинишларини истаган. Шайтон Момоҳавони алдаб, Худога эмас, ўзига итоат эттиришга муваффақ бўлган. Одамато ҳам Худога итоатсизликда Момоҳавога қўшилган. Одаматонинг қарори азоб-уқубатлар ва ўлимга олиб келган. Ибтидо 3:1–6-, 19- оятларни ўқинг.

Шайтон Момоҳавони Тангрига итоатсиз бўлишга оғдириб, Худонинг ҳукмдорлигига қарши исён кўтарган. Аксарият инсонлар, Худони Ҳукмдор сифатида рад этиб, Шайтонга қўшилган. Шу тариқа, Шайтон «дунёнинг ҳукмдорига» айланган. Юҳанно 14:30; 1 Юҳанно 5:19- оятларни ўқинг.

2. Худонинг ижодларида нуқсони бўлганми?

Тангрининг барча ишлари мукаммалдир. Шундай экан, инсонлар ва фаришталар Худога мукаммал даражада бўйсуна оладиган бўлишган (Қонунлар 32:4, 5). Аллоҳ бизга яхшилик ёки ёмонлик қилишни танлаш эркинлигини ато этган. Бундай эркинлик, итоатли бўлиш орқали Худога севгимизни намоён этиш имконини беради. Ёқуб 1:13–15; 1 Юҳанно 5:3- оятларни ўқинг.

3. Нима сабабдан Аллоҳ шу пайтгача азоб-уқубатларга йўл қўйиб келмоқда?

Муайян бир вақтга, Яҳова Ўз ҳукмдорлигига қарши исён кўтарилишига йўл қўйган. Нега? Инсонларнинг бошқаруви ҳеч қандай фойда келтирмаслигини кўрсатиш мақсадида (Воиз 7:29; 8:9). Одамзоднинг 6 000 йиллик тарихи, бу шундай эканини тасдиқлади.  Ҳеч бир ҳукмдор урушлар, жиноятчилик, адолатсизлик ва касалликка чек қўя олмади. Римликларга 9:17- оятни ўқинг.

Инсонларнинг ҳокимлиги жабр-зулм етказади, Худонинг бошқаруви эса бахт келтиради (Ишаё 48:17, 18). Тез орада, Яҳова одамларнинг бошқарувига чек қўяди. Аллоҳнинг ҳокимиятини тан олганларгина ер юзда яшашади (Ишаё 11:9). Дониёр 2:44- оятни ўқинг.

Танловимиздан, Худо Ҳукмдоримиз бўлишини исташ-истамаслигимиз кўринади

4. Тангрининг сабр-бардоши туфайли қандай имкониятга эга бўлдик?

Шайтон, ҳеч ким Яҳовага беғараз ниятда хизмат қилмайди, дея даъво қилган. Бундай ёлғонни рад этишни хоҳлармидингиз? Сиз буни қила оласиз, албатта. Худонинг сабр-тоқати, Унинг ёки инсонларнинг бошқарувини танлаётганимизни кўрсатишга имкон яратди. Қайси бирини танлаганимизни, шунингдек ҳаёт тарзимиз ҳам кўрсатиб туради. Аюб 1:8–12; Ҳикматлар 27:11- оятларни ўқинг.

5. Қай йўсин Худони Ҳукмдоримиз сифатида танлай оламиз?

Аллоҳни Ҳукмдоримиз сифатида танлаш учун, Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобга асосланган ҳақ динни излаб топиб, ундаги таълимотларга мувофиқ ҳаёт кечиришимиз лозим (Юҳанно 4:23). Сиёсатга аралашмаслик ва урушларда қатнашмаслик орқали эса, Шайтоннинг бошқарувини рад эта оламиз. Юҳанно 17:14- оятни ўқинг.

Шайтон, ахлоқсиз ва зарарли нарсаларни жозибали қилиб кўрсатиш ниятида, ўз ҳокимиятидан фойдаланади. Бундай нарсаларни рад этганимизда, айрим дўстларимиз ва қариндошларимиз бизни мазах қилиши ёки бизга қаршилик кўрсатиши мумкин (1 Бутрус 4:3, 4). Шунда, танлашимизга тўғри келади. Бизни мазах қилиб, қаршилик кўрсатганларга дўст бўлиб қоламизми ёки Худони севганлар билан дўстлашамизми? Аллоҳнинг оқилона қонунларига бўйсунамизми? Агар тўғри йўлни танласак, сиқув остида ҳеч ким Худога содиқ қола олмайди, деган Шайтоннинг сўзлари ёлғон эканини исботлаймиз. 1 Коринфликларга 6:9, 10; 15:33- оятларни ўқинг.

Аллоҳнинг одамзодга бўлган севгиси, У ёвузлик ва азоб-уқубатларга чек қўйишининг гаровидир. Худонинг йўли тўғри эканига амин бўлганлар, ер юзидаги жаннатда абадий яшайдилар. Юҳанно 3:16- оятни ўқинг.

 

Кўпроқ билиш

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Нега Худо азоб-уқубатларга йўл қўйди?