Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 11- дарс

Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?

Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?

Қандай қилиб Муқаддас Китоб принциплари бизни хавфсизлик қоидаларига риоя этишга ундаяпти? (ЗАБУР 35:10).

1. Нега йўл-йўриққа муҳтожмиз?

Яратувчимиз биздан фарқли равишда, анча доно ва тажрибалидир. У меҳрибон Ота сингари бизга ғамхўрлик қилади. Бундан ташқари, биз Аллоҳдан мустақил бўлиб яшай оладиган қилиб яратилмаганмиз (Воиз 8:9). Кичкина бола ота-онасининг йўл-йўриғига муҳтож бўлганидек, барчамизда Худонинг кўрсатмаларига эҳтиёж бор (Ишаё 48:17, 18). Муқаддас Китоб принциплари ҳаётимиз учун қўлланма бўлиб, Тангрининг ҳадясидир. 2 Тимўтийга 3:16- оятни ўқинг.

Яҳованинг қонунлари ва принциплари ҳозирнинг ўзида яхши ҳаёт кечиришимизга кўмаклашяпти. Боз устига, келажакда қандай қилиб абадий ҳаётга эришишимиз мумкинлигини кўрсатяпти. Аллоҳ бизни яратгани учун биз ҳақимизда ҳамма нарсани билади. Шу боис, Унинг маслаҳатларига қулоқ солиб, бу учун миннатдорчилик билдирсак оқилона бўларди. Забур 18:8, 12; Ваҳий 4:11- оятларни ўқинг.

2. Муқаддас Китоб принциплари ўзи нима?

Муқаддас Китоб принциплари асосий ҳақиқатлардир. Қонунлар эса муайян қоидалардир (Қонунлар 22:8). У ёки бу вазиятда қайси принцип қўлланилишини тушуниш учун, фикрлаш қобилиятимизни ишга солишимиз керак (Ҳикматлар 2:10–12). Масалан, Муқаддас Китобда ҳаётимиз Аллоҳнинг ҳадяси, деб айтилган. Ушбу асосий принцип ишхонада, уйда ва сафарга чиққанда, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишимизга ёрдам беради. Ҳаворийлар 17:28- оятни ўқинг.

3. Қайси иккита принцип энг асосий ҳисобланади?

Ҳазрати Исо, иккита энг асосий принцип ҳақида айтган. Биринчиси, инсон ҳаётининг мазмуни, яъни Аллоҳни билиш, Уни севиш ва Унга садоқат ила хизмат қилиш билан боғлиқ. Ҳаётда қандай қарор чиқармайлик, доимо ушбу принципга риоя этишимиз даркор (Ҳикматлар 3:6). Шундай йўл тутаётган кишилар,  Худонинг дўсти бўлишлари ҳамда абадий умр кечириб, чинакам бахтга эришишлари мумкин. Матто 22:36–38- оятларни ўқинг.

Иккинчи принцип эса, бошқалар билан яхши муносабатда бўлишимизга кўмаклашади (1 Коринфликларга 13:4–7). Мазкур принципни қўллаш, одамлар билан муносабат қилишда Худога тақлид этишни англатади. Матто 7:12; 22:39-, 40- оятларни ўқинг.

4. Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?

Муқаддас Китоб принциплари, оилани мустаҳкамлайди ҳамда ҳақиқий севгини намоён этишга ёрдам беради (Колосаликларга 3:12–14). Худонинг Каломи, оила мустаҳкам бўлиши кераклиги ҳақидаги яна бир муҳим принципни ўз ичига олади. Ибтидо 2:24- оятни ўқинг.

Муқаддас Китоб таълимотлари асосида яшаб, моддий ва ҳиссий жиҳатдан ўзимизни ҳимоялай оламиз. Мисол учун, иш берувчилар ростгўй ва сидқидилдан меҳнат қиладиган кишиларни жон деб ишга олишади (Ҳикматлар 10:4, 26; Ибронийларга 13:18). Худонинг Каломи шунингдек, борига шукур қилиб, ҳар қандай моддий нарсалардан кўра, Аллоҳ билан дўстликни қадрлашни ўргатади. Матто 6:24, 25, 33; 1 Тимўтийга 6:8–10- оятларни ўқинг.

Муқаддас Китоб принципларини амалда қўллаб, соғлигимизни ҳам асраймиз (Ҳикматлар 14:30; 22:24, 25). Масалан, Худонинг Каломида ичкиликбозлик қораланади. Агар бу борада Тангрига итоат этсак, бу бизни ўлимга дучор қилувчи касалликлардан ва бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилади (Ҳикматлар 23:20). Яҳова спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилишга йўл қўяди (Забур 103:15; 1 Коринфликларга 6:10). Аллоҳнинг принциплари, хатти-ҳаракатларимизни ва фикрларимизни назорат қилишни ўргатади (Забур 118:97–100). Худонинг хизматчилари мазкур меъёрларга нафақат ўз фойдасини кўзлаганлари учун, балки Яҳовани шарафлаш ниятида риоя этишади. Матто 5:14–16- оятларни ўқинг.

 

Кўпроқ билиш

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Худо маъқуллайдиган турмуш тарзи

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Худонинг ҳаётга бўлган нуқтаи назари

Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида

Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш

Муқаддас Китобни сизга қулай вақтда ва жойда тадқиқ қилинг.