Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 15- дарс

Нега Худо ҳақида билим олишни тўхтатмаслик керак?

Нега Худо ҳақида билим олишни тўхтатмаслик керак?

1. Муқаддас Китобни ўрганишни давом эттириш сизга қандай фойда келтиради?

Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини қисқача кўриб чиқиш, Яҳовага бўлган севгингизни мустаҳкамлаган бўлса керак. Бу севгини парваришлаб туриш лозим (1 Бутрус 2:2). Агар Аллоҳ ҳақида билим орттириб, Унинг Каломини тадқиқ қилишда давом этсангиз, абадий яшаш умидига эга бўласиз. Юҳанно 17:3; Яҳудо 21- оятларни ўқинг.

Худо тўғрисида кўпроқ билиб олганингиз сайин, имонингиз мустаҳкамланиб боради. Имон эса Аллоҳнинг розилигини олишга кўмаклашади (Ибронийларга 11:1, 6). У сизни тавба қилишга ва ҳаётингизга керакли ўзгаришлар киритишга ундайди. Ҳаворийлар 3:19- оятни ўқинг.

Яҳова билан ўзгача муносабатларни ривожлантира оласиз

2. Худо ҳақидаги билимларингиз бошқаларга қандай фойда келтириши мумкин?

Билиб олганларингизни бошқалар билан баҳам кўриш истаги пайдо бўлиши табиий, чунки бирон янгиликни кимгадир айтиб бериш ҳаммага ҳам ёқади. Аллоҳ тўғрисида билим олишда давом этсангиз, эътиқодларингизни Муқаддас Китоб ёрдамида тушунтиришни ўрганиб оласиз. Римликларга 10:13–15- оятларни ўқинг.

Кўплар хушхабарни дастлаб ўртоқларига ёки қариндошларига айтишади. Хушмуомала бўлинг. Бошқаларга, сизнинг динингиз нотўғри, деманг. Яхшиси, уларга Худонинг ваъдалари ҳақида айтиб беринг. Шуни унутмангки, одамлар сўзларингизга эмас, балки савоб ишларингизга кўпроқ аҳамият беришади. 2 Тимўтийга 2:24-, 25- оятларни ўқинг.

3. Олдингизда қандай имконият пайдо бўлади?

Аллоҳнинг Каломини ўрганиш маънан ўсишингизга кўмаклашади. Натижада сиз, Яҳова билан ўзгача муносабатларни ривожлантира оласиз. Сиз ҳатто Унинг оиласига аъзо бўлиш имкониятига эга бўласиз. 2 Коринфликларга 6:18- оятни ўқинг.

 4. Маънан ўсиш учун қандай қадамлар қўйишингиз керак?

Маънан ўсишни хоҳласангиз, Аллоҳнинг Каломини ўрганишда давом этинг (Ибронийларга 5:13, 14). Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилиб, сиз билан «Муқаддас Китоб таълимотлари» китоби ёрдамида тадқиқ ўтишларини илтимос қилинг. Худонинг Каломидан кўпроқ билим олганингиз сайин, ҳаётингиз мазмунли бўлиб боради. Забур 1:1–3; Ёшуа 1:8- оятларни ўқинг.

Хушхабар манбаи бахтиёр Тангри Яҳовадир. Унинг халқига қўшилсангиз, У билан яқин муносабатга эга бўла оласиз (Ибронийларга 10:24, 25). Яҳовани мамнун қилишда давом этиб, сиз ҳақиқий ҳаётга — абадий ҳаётга эришасиз. Аллоҳ билан дўстлашишга нима ҳам тенг кела оларди! 1 Тимўтийга 1:11; 6:19- оятларни ўқинг.

 

Кўпроқ билиш

Йиғилиш Залида нималар бўлади?

Очиб, томоша қилинг.

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?

Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб миллионлаб одамларга ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам берди. Сиз ҳам бундайларнинг қаторида бўлмоқчимисиз?