Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 3- дарс

Муқаддас Китоб чиндан ҳам Худоданми?

Муқаддас Китоб чиндан ҳам Худоданми?

1. Муқаддас Китобнинг муаллифи ким?

Муқаддас Китобда, одамлар ер юзида яшаши ҳақидаги хушхабар ёзилган (Матто 5:5). Муқаддас Китоб 66 та китобчадан иборат. Худо унинг ёзилишида 40 нафар садоқатли кишидан фойдаланган. Бу китобчалардан бештасини, тахминан 3 500 йил аввал Мусо пайғамбар ёзган. Охиргисини эса, 1 900 дан зиёд йил илгари, Худонинг хизматчиси Юҳанно қаламга олган. Ушбу ёзувчилар кимнинг фикрларини ёзишган? Тангри бу ёзувчиларнинг онгига Ўз фикрларини жойлаган. Аллоҳ уларнинг айримлари билан фаришталар ҳамда ваҳийлар орқали мулоқот қилган (Ваҳий 1:1). Баъзида эса, улар нима ёзиши кераклигини Худонинг Ўзи айтган. Шундай экан, Муқаддас Китобнинг муаллифи Тангри Яҳовадир. Чиқиш 34:27; 2 Тимўтийга 3:16- оятларни ўқинг.

2. Муқаддас Китоб ўзгартирилмаганига қандай амин бўлишимиз мумкин?

Муқаддас Китоб — Худонинг Каломидир. Чунки у ерда келажак аниқ ва батафсил башорат қилинган. Ҳеч бир инсон бунинг уддасидан чиқа олмайди (Ёшуа 23:14). Фақатгина Қодир Тангри одамларнинг келажагини аниқ башорат қила олади. Ишаё 42:9; 46:10- оятларни ўқинг.

Шубҳасизки, Худонинг Каломи бетакрордир. Бугунги кунда, Муқаддас Китобнинг миллиардлаб нусхалари юзлаб тилларда чоп этилган. Гарчи бу китоб қадимий бўлса-да, у илм-фан билан ҳамоҳангдир. Шуниси эътиборга лойиқки, унинг 40 та ёзувчиси бир-бирига уйғун тарзда ёзишган *. Муқаддас Китобда айтилган барча нарса, Аллоҳнинг севгисидан далолат бермоқда ва ҳозирга қадар у, инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириш кучига эгадир. Хўш, Муқаддас Китоб ўзгартирилганми? Бу китобнинг қарийб 2 000 йилдан олдин ёзилган қўлёзмалари топилган. Улар, бу китоб бизнинг кунларимизгача ўзгармай етиб келганини тасдиқлаяпти (Ишаё 40:8). Худо, Унинг Каломи ўзгартирилишига асло йўл қўймайди. Забур 11:7–9; 1 Бутрус 1:24-, 25- оятларни ўқинг.

 3. Муқаддас Китобда нима ҳақида ёзилган?

Муқаддас Китобда хушхабар, яъни меҳрибон Аллоҳимиз инсоният учун ажойиб келажакни ният қилгани тўғрисида айтилган. Бу китобда илк жуфтлик жаннатда яшаш имконини қай йўсин йўқотгани ва келажакда жаннат қандай қилиб тикланиши тўғрисида ёзилган. Ваҳий 21:4-, 5- оятларни ўқинг.

Муқаддас Китоб шунингдек, қонунлар, принциплар ва маслаҳатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, у ерда Тангрининг фазилатларини очиб берадиган кўпгина воқеалар ёзилган. Бунинг ҳаммаси, сиз Парвардигоримизни яхшироқ таниб-билишингизга ёрдам беради. Муқаддас Китобда, қандай қилиб сиз Унинг дўсти бўлишингиз мумкинлиги ҳам тушунтирилган. Забур 18:8, 12; Ёқуб 2:23; 4:8- оятларни ўқинг.

4. Муқаддас Китобни қай йўсин тушуна оласиз?

Ушбу рисола Муқаддас Китобни тушунишингизга кўмаклашади. Унда, ўтмишда пайғамбарлар қўллаган усулдан фойдаланилган. Ўша кишилар Тавротни одамларга ўқиб, унинг мазмунини тушунишларига ёрдам беришарди. Нахимиё 8:8- оятни ўқинг.

Худонинг хушхабари ўзига жалб қилади. Бироқ айрим кишилар унга бепарво бўлишади, бошқаларнинг эса унга аччиғи келади. Бу сизга таъсир қилишига йўл қўйманг. Зеро абадий яшаш умидингиз, Аллоҳимиз ҳақидаги билимлар билан чамбарчас боғлиқдир. Юҳанно 17:3- оятни ўқинг.

 

^ 7- х.б. «Ҳаммабоп Китоб» рисоласига қаранг.

Кўпроқ билиш

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Муқаддас Китоб — Худодандир

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Худо тўғрисида ҳақиқат