Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 4- дарс

Исо Масиҳ ким?

Исо Масиҳ ким?

Исонинг қайси фазилатлари бошқаларни унга жалб қилган? (МАТТО 11:29; МАРК 10:13–16).

1. Исо қандай вужудга келган?

Исо Худонинг илк ижодидир. Одамлардан фарқли равишда, у ер юзига келишидан аввал, осмонда фаришта бўлиб яшаган (Юҳанно 8:23). Исо самода аёлнинг воситасисиз вужудга келган. Унга ҳаётни Аллоҳ ато этгани боис, у рамзий маънода «Худонинг Ўғли» деб аталган (Матто 16:16). Исо шунингдек, «Калом» деб танилган, боиси у Тангрининг вакили бўлиб хизмат қилган (Юҳанно 1:14). Қолаверса, Аллоҳ уни муайян бир вазифа учун танлагани сабабли, у Масиҳ ёки мойланган Шахсдир. Ҳикматлар 8:22, 23, 30; Колосаликларга 1:15-, 16- оятларни ўқинг.

2. Исо нима учун ер юзига келган?

Худо, Ўғлининг ҳаётини Марям исмли яҳудий бокира қизнинг бачадонига ўтказган. Бу, Исонинг ер юзида отаси бўлмаганини кўрсатяпти (Луқо 1:30–35). Исо қуйидаги сабабларга кўра ер юзига келган: 1) Аллоҳ тўғрисида ҳақиқатга ўргатиш учун, 2) ҳатто қийинчиликларга дуч келганда ҳам, Худонинг иродасини қандай бажариш кераклигида бизга ўрнак кўрсатиш мақсадида ва 3) мукаммал ҳаётини «тўлов» сифатида тақдим этиш учун. Матто 20:28- оятни ўқинг.

3. Нега биз тўловга муҳтожмиз?

Тўлов, ўлим хавфи остида турган одамни қутқариш учун тўланадиган ҳақни англатади (Чиқиш 21:29, 30). Аллоҳ, одамлар кексайишини ва ҳаётдан кўз юмишларини истамаган. Буни қаердан биламиз? Худо Одаматога, агар у гуноҳга қўл урса, ўлишини айтган. Демак, у гуноҳ қилмаганида, ҳеч қачон ўлмасди (Ибтидо 2:16, 17; 5:5). Муқаддас Китобга биноан, ўлим дунёда Одамато туфайли «пайдо бўлган». Шу йўсин, Одамато гуноҳни, жумладан гуноҳ учун жазони, яъни ўлимни барча авлодларига мерос қилиб қолдирган.  Одаматодан мерос бўлиб ўтган ўлим жазосидан халос бўлиш учун, биз тўловга муҳтожмиз. Римликларга 5:12; 6:23- оятларни ўқинг.

Ким биз учун тўловни тақдим этиб, ўлимдан халос эта олади? Одам ўлганда, фақатгина ўз гуноҳлари учун тўлайди. Ҳеч бир номукаммал киши, бошқа инсонларнинг гуноҳи учун тўлов бера олмайди. Забур 48:8–10- оятларни ўқинг.

4. Исо нима учун ўлган?

Исо пайғамбар мўъжизавий тарзда дунёга келгани сабаб, биз каби номукаммал бўлмаган. У мукаммалдир ва ҳеч қандай гуноҳ қилмаган. Шу боис, Исо ўзининг эмас, бошқаларнинг гуноҳлари учун ўзини фидо қилган. Аллоҳ эса, биз учун Ўғлини юбориб, Ўз севгисини намоён этган. Исонинг ўзи ҳам Отасига бўйсуниш ва гуноҳларимиз учун ҳаётини қурбон қилиш билан, бизни севишини кўрсатган. Юҳанно 3:16; Римликларга 5:18-, 19- оятларни ўқинг.

5. Ҳозир Исо Масиҳ нима билан банд?

Исо ер юзида яшаганида, касалларни даволарди, ўлганларни тирилтирарди ва қийинчиликка тушган кишиларга кўмаклашарди. Бу билан у, келажакда итоатли одамзод учун нималар қилишини кўрсатди (Матто 15:30, 31; Юҳанно 5:28). Исонинг ўлимидан сўнг, Худо уни қудратли фаришта қилиб тирилтирди (1 Бутрус 3:18). Кейин эса, у Тангрининг ўнг томонига ўтириб, Отаси унга бутун ер юзи устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини берадиган вақтни кутди (Ибронийларга 10:12, 13). Ҳозир Исо Масиҳ осмонда Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилмоқда ва унинг издошлари бутун дунё бўйлаб бу хушхабарни эълон этишмоқда. Дониёр 7:13, 14; Матто 24:14- оятларни ўқинг.

Яқин орада Исо Шоҳлик ҳокимиятидан фойдаланиб, барча азоб-уқубатни ва уларнинг сабабчиларини йўқ қилади. Исога ишонадиган ва унга қулоқ соладиган ҳар бир киши ер юзидаги жаннатда яшайди. Ҳикматлар 2:21-, 22- оятларни ўқинг.