Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 13- дарс

Динлар билан нима содир бўлади?

Динлар билан нима содир бўлади?

1. Ҳамма динлар яхшими?

Ҳамма динларда ҳам самимий инсонлар бор. Аллоҳ бундай одамларга эътибор қаратиб, уларга ғамхўрлик қиляпти. Аммо афсуски, дин номидан ёки диндор кишилар томонидан кўп ёвуз ишлар қилинмоқда (2 Коринфликларга 4:3, 4; 11:13–15). Янгиликларга биноан, айрим дин раҳбарлари терроризм, геноцид ва урушларда қатнашганликда ҳамда болаларни зўрлаганликда айбланишмоқда. Бу, Худога ишонувчи самимий инсонларни жудаям ташвишлантиради! Матто 24:3–5-, 11-, 12- оятларни ўқинг.

Ҳақ дин Тангрини шарафлайди, сохта дин эса Унга иснод келтиради. Сохта дин Худо ҳақида ва ўлганлар билан нима содир бўлиши тўғрисида ёлғон маълумот тарқатади. Лекин Яҳова одамлар У ҳақида ҳақиқатни билишларини истайди. Воиз 9:5, 10; 1 Тимўтийга 2:3–5- оятларни ўқинг.

2. Динлар билан нима содир бўлади?

Маълумки, Аллоҳни алдаб бўлмайди. Уни севамиз деб, аслида эса Шайтоннинг дунёсини севадиган инсонлар Унга маъқул келмайди (Ёқуб 4:4). Муқаддас Китобда барча сохта динлар «буюк Бобил» деб аталган. Чунки Нуҳ пайғамбар давридаги Тўфондан кейин, айнан шу қадимий шаҳарда сохта дин пайдо бўлган. Инсонларни алдаб, босим ўтказиб келаётган динни яқинда Худо йўқ қилади. Ваҳий 17:1, 2, 5, 16, 17; 18:8- оятларни ўқинг.

Аммо Яҳова, сохта диндаги самимий кишиларни эсидан чиқаргани йўқ. У бундай одамларга ҳақиқатни ўргатиб, бирлаштирмоқда. Михо 4:2-, 5- оятларни ўқинг.

Ҳақ дин одамларни бирлаштиради

 3. Самимий инсонлар нима қилишлари керак?

Яҳова, ҳақиқатни ва яхшиликни севувчи инсонларни қадрлайди. У бундай кишиларни сохта диндан чиқишга ундамоқда. Аллоҳни севувчи одамлар, Унга маъқул келиш учун ҳаётларига ўзгаришлар киритишга тайёрлар. Ваҳий 18:4- оятни ўқинг.

Биринчи асрда одамлар Исонинг ҳаворийларидан хушхабарни эшитишганда, уни қувонч билан қабул қилишган. Улар Яҳованинг иродасига мувофиқ яшашни ўрганишгани туфайли, ҳаётлари мазмунга тўлиб, умидга эга бўлишган. Улар биз учун яхши ўрнакдир. Боиси, хушхабарга қулоқ тутиб, ҳаётларини Яҳовага бағишлашган. 1 Салоникаликларга 1:8, 9; 2:13- оятларни ўқинг.

Яҳова хизматчиларидан иборат оиласига, сохта диндан чиққанларнинг барчасини таклиф қилмоқда. Агар сиз Аллоҳнинг самимий таклифини қабул қилсангиз, У билан дўстлашиб, янги оилага, яъни меҳрибон биродару опа-сингилларга ҳамда абадий яшаш умидига эга бўласиз. Марк 10:29, 30; 2 Коринфликларга 6:17-, 18- оятларни ўқинг.

4. Қандай қилиб Худо одамзодга қувонч келтиради?

Сохта диннинг ҳукм қилинишига оз вақт қолди. Бу туфайли, бутун дунё жабр-зулмдан озод қилинади. Сохта дин бошқа ҳеч қачон одамзодни алдаб, бир-биридан ажратмайди. Ҳамма якдиллик ила танҳо ҳақ Худога топинади. Ваҳий 18:20, 21; 21:3-, 4- оятларни ўқинг.