Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худодан келган хушхабар

 12- дарс

Аллоҳга қандай яқинлашишингиз мумкин?

Аллоҳга қандай яқинлашишингиз мумкин?

1. Худо барча ибодатларни эшитадими?

Тангримиз ҳамма миллатдаги инсонларни Унга ибодат қилиб, яқинлашишга таклиф этмоқда (Забур 64:3). Бироқ У барча ибодатларни қабул қилавермайди. Масалан, хотини билан ёмон муносабатда бўлган кишининг ибодати ижобат бўлмаслиги мумкин (1 Бутрус 3:7). Аллоҳ ёмон ишларни қилишда давом этган Исроил халқининг ибодатларини эшитишни рад этган. Аммо У, гуноҳини тан олиб, тавба қилган кишиларнинг ибодатини тинглашга тайёр. Дарҳақиқат, Худога ибодат қилиш — катта шараф эканини ёдда тутиш муҳим. Ишаё 1:15; 55:7- оятларни ўқинг.

2. Қандай ибодат қилишимиз керак?

Ибодат топинишимизнинг бир қисми бўлгани учун, фақат Парвардигоримиз Яҳовага ибодат қилишимиз даркор (Матто 4:10; 6:9). Номукаммал эканмиз, Худога Исо пайғамбар орқали мурожаат этишимиз керак, чунки у гуноҳларимиз учун жонини фидо қилган (Юҳанно 14:6). Тангри Яҳова ёдланган ёки ёзиб олинган дуоларни айтишимизни хоҳламайди. У, шахсий фикрларимиз ҳамда ҳис-туйғуларимиз билан бўлишишимизни истайди. Матто 6:7; Филиппиликларга 4:6-, 7- оятларни ўқинг.

Яратувчимиз, ҳатто овоз чиқармай айтилган ибодатларни ҳам эшитади (1 Шоҳлар 1:12, 13). У бизни ҳар қандай вазиятда, масалан, эрталаб уйғонганда, кечқурун ётишдан олдин, овқатланганда ҳамда муаммолар юзага келганда ибодат қилишга ундайди. Забур 54:23; Матто 15:36- оятларни ўқинг.

3. Нега биз биргаликда йиғиламиз?

Худога яқинлашиш осон эмас, сабаби, Аллоҳнинг қонунларига итоатсиз ва Унинг ер юзида тинчлик бўлиши тўғрисидаги ваъдасига ишонмайдиган кишиларнинг орасида яшаяпмиз (2 Тимўтийга 3:1, 4; 2 Бутрус 3:3, 13). Шу боис, имондошларимиз билан мулоқотда бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб туришимиз жуда муҳим. Ибронийларга 10:24-, 25- оятларни ўқинг.

 Худони севадиган кишилар билан мулоқот қилиш, Аллоҳга яқинлашишимизга ёрдам беради. Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари, имонни мустаҳкамлашга яхши имконият яратади. Римликларга 1:11-, 12- оятларни ўқинг.

4. Қай йўсин Аллоҳга яқинлашишингиз мумкин?

Худонинг Каломидан билиб олаётганларингиз устидан мулоҳаза юритиш орқали Тангри Яҳовага яқинлаша оласиз. Шу боис, Унинг ишлари, қонунлари ва ниятлари ҳақида фикр юритинг. Ибодат ва мулоҳаза, Худованднинг севгиси ҳамда донолиги қанчалик юксак эканини тушунишимизга кўмаклашади. Ёшуа 1:8; Забур 1:1–3- оятларни ўқинг.

Аллоҳга яқинлашиш учун Унга таяниб, имонни намоён этишингиз даркор. Имонни ўсимликка ўхшатса бўлади. Ўсимлик суғорилишга муҳтож бўлганидек, эътиқодларингиз қанчалик асосли эканини текшириш орқали, доимо имонингизни «суғориб», яъни мустаҳкамлаб туришингиз керак. Матто 4:4; Ибронийларга 11:1-, 6- оятларни ўқинг.

5. Худога яқинлашиш сизга қандай баракалар келтиради?

Тангри Яҳова, Уни севадиган кишиларга ғамхўрлик қилади. У бундай инсонларни, имонига ва абадий яшаш умидига хавф туғдирадиган ҳар нарсадан ҳимоялайди (Забур 90:1, 2, 7–9). Аллоҳ соғлигимизга ҳамда бахтимизга путур етказадиган ҳаёт тарзидан огоҳлантиради. Худованд Яҳова бизга энг яхши ҳаёт йўлини ўргатади. Забур 72:27, 28; Ёқуб 4:4-, 8- оятларни ўқинг.

 

Кўпроқ билиш

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?

Дунё бўйлаб Муқаддас Китоб миллионлаб одамларга ҳаётдаги энг муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам берди. Сиз ҳам бундайларнинг қаторида бўлмоқчимисиз?