Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Келажак борасида қандай фикрдасиз?

Келажак борасида қандай фикрдасиз?

Дунёмизнинг аҳволи...

  • ўзгармайди.

  • ёмонлашади.

  • яхшиланади.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди» (Ваҳий 21:4).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Мазмунли ва қониқарли иш (Ишаё 65:21–23).

Ҳеч қандай касаллик ва азоб-уқубат бўлмаслиги (Ишаё 25:8; 33:24).

Оила аъзолар ва дўстлар билан биргаликда бахтиёр ва абадий ҳаёт кечириш (Забур 36:11, 29).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:

  • Худо бу башоратни амалга оширишга қодир. Муқаддас Китобда ягона Аллоҳ Яҳова «Қодир Тангри» деб аталади ва У чексиз қудратга эга (Ваҳий 15:3). Дунёмизни яхши томонга ўзгартиришга фақат Унинг қурби етади. Зеро Муқаддас Китобда: «Тангри учун имконсиз нарса йўқ»,— деб айтилган (Матто 19:26).

  • Худо Ўз ваъдасини амалга оширишни истайди. Масалан, Яҳова ўлган кишиларни ҳаётга қайтаришга «мунтазир»дир (Аюб 14:14, 15).

Шунингдек Муқаддас Китобда, Аллоҳнинг азизи бўлмиш Исо алайҳиссалом касалларга шифо бергани ҳақида баён этилган. У нима учун бундай қилган? Чунки у буни истарди (Марк 1:40, 41). Ҳазрати Исо, Худонинг бошқаларга ёрдам бериш истагини яққол намоён қилган (Юҳанно 14:9).

Шундай экан, биз шунда амин бўлишимиз мумкинки, ҳам Аллоҳимиз Яҳова, ҳам Ҳазрати Исо келажакда бахтли бўлишимизга ёрдам беришни исташади! (Забур 71:12–14; 144:16; 2 Бутрус 3:9).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Худо дунёмизни қандай қилиб яхши томонга ўзгартиради?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг МАТТО 6:9, 10 ва ДОНИЁР 2:44- оятларидан топасиз.