Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Оилавий бахтнинг сири нимада?

Оилавий бахтнинг сири нимада?

Сиз шундай ўйлашингиз мумкин...

  • севги.

  • пул.

  • бошқа бирор нарса.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Тангрининг каломини тинглаб, уни бажо келтирганлар бахтлидир!» (Луқо 11:28).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Ҳақиқий севгини топиш (Эфесликларга 5:28, 29).

Ҳурмат-эҳтиромдан қувониш (Эфесликларга 5:33).

Ҳавфсизликка эга бўлиш (Марк 10:6–9).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:

  • Худованд оиланинг Асосчисидир. Муқаддас Китобга кўра, «ҳар бир оила Ундан [Тангри Яҳовадан] ном олган» (Эфесликларга 3:14, 15). Бошқа сўзлар билан айтганда, оилага Яҳова асос солгани учун, бу каби тузум мавжуд. Нима учун бу муҳим аҳамиятга эга?

    Мисол: бир таомни татиб кўрганингизда сизга ёққани учун, у қандай масаллиқлардан тайёрланганини кимдан сўрайсиз? Албатта уни тайёрлаган кишидан.

    Шунга ўхшаб, оилавий бахтнинг сирини билиш учун, оилага асос солган Тангри Яҳовага мурожаат қилсак яхши бўлади (Ибтидо 2:18–24).

  • Худо сизга ғамхўрлик қиляпти. Каломда ёзилган Яҳованинг маслаҳатларига риоя қилиб, оилалар оқилона йўл тутишади. Нега? «Чунки У сизларга ғамхўрлик қилади»,— деб ёзилган Инжилда (1 Бутрус 5:6, 7). Тангри Яҳова манфаатингизни кўзлайди ва Унинг маслаҳатлари ҳамиша қўл келади! (Ҳикматлар 3:5, 6; Ишаё 48:17, 18).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Қандай қилиб сиз яхши эр, хотин, ота ёки она бўлишингиз мумкин?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ЭФЕСЛИКЛАРГА 5:1, 2 ва КОЛОСАЛИКЛАРГА 3:18–21- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Оилангиз бахтли бўла олади

Муқаддас Китобдаги меъёрларни қўллаб, никоҳингиз ва оилангизни бахтли қила оласиз.