Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб ҳақида қандай фикрдасиз?

Муқаддас Китоб ҳақида қандай фикрдасиз?

Сиз шундай дейишингиз мумкин...

  • инсоний ғоялар тўплами.

  • ривоят ва афсоналар китоби.

  • Аллоҳнинг Каломи.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган» (2 Тимўтийга 3:16).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Ҳаёт борасида муҳим саволларга қониқарли жавоблар (Ҳикматлар 2:1–5).

Кундалик ҳаёт учун ишончли йўл-йўриқ (Забур 118:105).

Келажак учун ҳақиқий умид (Римликларга 15:4).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида учта сабаби бор:

  • Ажойиб уйғунлик. Муқаддас Китоб 1 600 йиллар мобайнида тахминан 40 та турли кишилар ёрдами билан ёзилган. Улардан аксарияти бир-бири билан ҳеч қачон учрашмаган. Бироқ, бутунлай китобда битта асосий мавзу ёритилган.

  • Ростгўй ёзувчилар. Кўп ёзувчилар қаҳрамонларнинг мағлубиятга учраганини яширишган. Муқаддас Китобнинг ёзувчилари эса ўзининг ва халқининг хатолари ҳақида очиқ-ойдин ёзишган (2 Солномалар 36:15, 16; Забур 50:3–6).

  • Ишончли башоратлар. Муқаддас Китобда қадимги Бобил шаҳрининг қулаши ҳақида 200 йил аввал башорат қилинган (Ишаё 13:17–22). Унда нафақат Бобил шаҳрининг қандай қулаши, балки уни босиб олиши керак бўлган кишининг исми ҳам ёзилган! (Ишаё 45:1–3).

Муқаддас Китобнинг бошқа кўпгина башоратлари кичкина тафсилотларигача амалга ошган. Ахир Аллоҳнинг Каломи шундай бўлиши керак эмасми? (2 Бутрус 1:21).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Аллоҳнинг Каломи ҳаётингизни қандай яхшилаши мумкин?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ИШАЁ 48:17, 18 ва 2 ТИМЎТИЙГА 3:16-, 17- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Муқаддас Китоб чиндан ҳам Худоданми?

Муқаддас Китоб ўзгартирилмаганига қандай амин бўлишимиз мумкин?