Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб таълимотлари

 ИЛОВА

Қутлуғ Кечлик — Худони шарафлайдиган маросим

Қутлуғ Кечлик — Худони шарафлайдиган маросим

МАСИҲИЙЛАРГА Ҳазрати Исонинг ўлимини хотирлаш амр этилган эди. Бу маросим «Қутлуғ Кечлик» ёки «Ҳазратимизнинг кечлик таоми» деб аталади. (1 Коринфликларга 11:20) У қандай аҳамиятга эга? Бу маросим қачон ва қандай ўтказилиши лозим?

Исо Масиҳ бу маросимни милодий 33 йили яҳудийлар Фисиҳ байрамини нишонлаган кечада жорий этган. Фисиҳ байрами йилига бир марта яҳудийларнинг календари бўйича нисон ойининг 14- куни нишонланар эди. Бу санани аниқлаш учун яҳудийлар баҳорги тенгкунликни, яъни кеча билан кундузнинг узунлиги бир хил бўлишини кутишган. Баҳорги тенгкунлик пайтида янгиланган ой кўринган кун нисон ойининг биринчи куни ҳисобланган. Фисиҳ байрамини эса бундан 13 кун ўтгач нишонлашган.

Исо ўз ҳаворийлари билан Фисиҳ байрамини нишонлаб бўлгач, Яҳудо Ишқариётга рухсат берган ва Қутлуғ Кечлик маросимини уюштирган. Қутлуғ Кечлик маросими Фисиҳ байрамининг ўрнига жорий этилгани сабаб, йилига бир марта ўтказилиши лозим.

Матто баён этган хушхабарда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «Исо нонни олди-да, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб: “Олинглар, енглар. Бу менинг танамни билдиради”,— деб айтди. Шунингдек, у косани олиб, шукрона дуосини айтди-да, шогирдларига узатиб, шундай  деди: “Ҳаммангиз ундан ичинг. Чунки бу, кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган қонимни — “аҳд қонини” англатади”». (Матто 26:26–28)

Баъзилар Исо нонни ўз танасига, шаробни эса ўз қонига айлантирган, лекин унга ҳеч қандай зиён етмаган, деб таъкидлашади. Хўш, шогирдлари чиндан ҳам Исонинг танасини еб, қонини ичганми? Асло, чунки бу одамхўрлик бўларди, бу эса Худонинг қонунига хилоф эди. (Ибтидо 9:3, 4; Левилар 17:10) Луқо 22:20 га кўра Исо шундай деган: «Бу коса, сизлар учун тўкиладиган қоним асосида кучга кирадиган янги аҳдни англатади». Хўш, коса том маънода «янги аҳдга» айланганми? Бундай бўлиши мумкин эмас, чунки аҳд моддий нарса эмас, балки келишувдир.

Хуллас, нон билан шароб рамз, холос. Нон Масиҳнинг мукаммал танасининг рамзи ҳисобланади. Исо Фисиҳ таомидан қолган нондан фойдаланган. Бу нонни хамиртуруш қўшмасдан тайёрлашган. (Чиқиш 12:8) Муқаддас Китобда кўпинча хамиртуруш гуноҳ ва бузилишнинг рамзи сифатида қўлланилади. Шунинг учун, хамиртурушсиз нон Исо қурбон қилган мукаммал, яъни гуноҳдан холи танасини билдиради. (Матто 16:11, 12; 1 Коринфликларга 5:6, 7; 1 Бутрус 2:22; 1 Юҳанно 2:1, 2)

Қизил шароб Исонинг қонини ифодалайди. Унинг қони эвазига янги аҳд кучга киради. Исонинг айтишича, унинг қони «гуноҳлар кечирилиши учун» тўкилган. Шу йўсин одамлар Худонинг назарида гуноҳларидан тозаланиб, У билан қилинган янги аҳд аъзолари бўлиши мумкин. (Ибронийларга 9:14; 10:16, 17) Янги аҳд, яъни келишув 144 000 садоқатли масиҳийларга самодан жой олиш имкониятини беряпти. Улар осмонда шоҳлар ва руҳонийлар сифатида хизмат қилиб, ер юзига қут-баракалар ёғдиради. (Ибтидо 22:18; Еремиё 31:31–33; 1 Бутрус 2:9; Ваҳий 5:9, 10; 14:1–3)

Қутлуғ Кечлик маросимида нон билан шаробни ким истеъмол қилиши мумкин? Фақат янги аҳд аъзоси бўлган ва самода шоҳлик қилиш умиди бор кишилар бу рамзларни истеъмол қилиши мумкин. Бироқ улар бундай умиди борлигини қандай билади? Худонинг муқаддас руҳи бу одамларни самода шоҳ бўлиш учун танланганига ишонтиради. (Римликларга 8:16) Боз устига, Исо бу одамлар билан Шоҳлик аҳдини қилган. (Луқо 22:29)

 Ер юзида абадий яшаш умиди борлар ҳақида нима дейиш мумкин? Улар Исонинг амрига бўйсуниб ҳурмат юзасидан Қутлуғ Кечликка келишади, аммо нон билан шаробдан истеъмол қилишмайди. Яҳованинг Шоҳидлари Қутлуғ Кечлик маросимини йилига бир марта 14 нисон куни қуёш ботгач ўтказишади. Гарчи ҳозирга келиб масиҳийларнинг атиги бир неча мингтаси осмонда яшаш умидига эга бўлса-да, қолган барчаси учун ҳам бу кун алоҳида аҳамият касб этади. Бу куни ҳамма Худойимиз Яҳованинг ҳамда Исо Масиҳнинг улкан севгиси ҳақида яна бир бор мулоҳаза юритиш имконига эга бўлади. (Юҳанно 3:16)

 

Кўпроқ билиш

ҚУТЛУҒ КЕЧЛИК

Исо Масиҳнинг ўлимини хотирланг

Биз сизни ушбу муҳим маросимга чин юракдан таклиф қиламиз. Исо алайҳиссаломнинг ҳаёти ва ўлими шахсан сизга ижобий таъсири борлигини билиб оласиз.