Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб таълимотлари

 ИЛОВА

Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ келиши ҳақидаги башорати

Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ келиши ҳақидаги башорати

ДОНИЁР пайғамбар Исонинг туғилишидан 500 йилдан ошиқроқ вақт аввал яшаган. Бироқ Яҳова унга Исо қачон муқаддас руҳ ила мойланиши ёки Масиҳ этиб тайинланишини аниқлашга кўмаклашадиган маълумотни очиб берган. Дониёр  пайғамбарга шундай дейилган: «Сен шуни билиб, тушуниб ол. Қуддуснинг қайта тикланиши ва аввалги ҳолатига қайтарилиши ҳақида фармон чиққанидан то Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ келгунига қадар 7 ҳафта, яна 62 ҳафта ўтади». (Дониёр 9:25)

Масиҳ қачон келишини аниқлаш учун, аввало оятда айтиб ўтилган муддат қачон бошланганини аниқлашимиз даркор. Башоратга биноан бу муддат «Қуддуснинг қайта тикланиши ва аввалги ҳолатига қайтарилиши ҳақида фармон чиққанидан» бошланиши керак эди. Хўш, бу фармон қачон чиққан? Муқаддас Китоб ёзувчиларидан бири Нахимиёнинг ёзганига кўра, Қуддус деворлари қайта қурилиши ҳақидаги фармон «шоҳ Артаксеркс ҳукмронлигининг 20- йилида» чиққан. (Нахимиё 2:1,  5–8) Тарихшуносларнинг маълумот беришича, шоҳ Артаксеркс милоддан аввалги 474 йилда тахтга ўтирган. Демак, ҳукмронлигининг 20- йили милоддан аввалги 455 йилга тўғри келади. Энди, Дониёр пайғамбарнинг Масиҳга оид башоратидаги муддатнинг бошланғич нуқтаси милоддан аввалги 455 йил эканини билиб олдик.

Дониёр пайғамбар «Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ» келгунига қадар қанча вақт ўтишини айтган. Башоратда «7 ҳафта, яна 62 ҳафта», яъни ҳаммаси бўлиб 69 ҳафта ўтиши тўғрисида гап кетмоқда. Бу муддат қанча давом этади? Муқаддас Китобнинг айрим таржималаридан бу 7 кундан иборат ҳафта эмас, балки йиллик ҳафталар эканини кўришимиз мумкин. Ҳар бир ҳафта етти йилни билдиради. Қадимда яҳудийларга йиллик ҳафталар тушунчаси таниш бўлган. Улар ҳар еттинчи йилни, яъни Шаббат йилини нишонлашган. (Чиқиш 23:10, 11) Демак, башоратдаги 69 ҳафта 7 карра 69 йилни билдиради. Бу жами бўлиб 483 йилга тўғри келади.

Мана энди ҳисоблаб чиқсак бўлади. Агар милоддан аввалги 455 йилдан 483 йилни олиб ташласак, милодий 29 йилга келган бўламиз. Айнан шу йили Исо сувга чўмиб, Худо тайинлаган Масиҳ бўлди *. (Луқо 3:1, 2, 21, 22) Башоратнинг аниқ амалга ошгани нақадар ажойиб, шундай эмасми?!

^ абз. 2 Милоддан аввалги 455 йилдан то милоддан аввалги 1 йилга қадар 454 йил ўтди. Милоддан аввалги 1 йилдан то милодий 1 йилгача бир йил ўтди (чунки нолинчи йил бўлмаган). Милодий 1 йилдан то милодий 29 йилга қадар эса 28 йил вақт ўтди. Хуллас, учала даврни қўшсак 483 йил келиб чиқади. Исо милодий 33 йили, яъни 70- ҳафта давомида «ўлдирилган». (Дониёр 9:24, 26) Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Дониёрнинг башоратига диққат қилинг!» китобининг 11- боби ҳамда «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг «Етмиш ҳафта» мавзусига қаранг.