Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб таълимотлари

 ИЛОВА

«Буюк Бобил» нимани англатади?

«Буюк Бобил» нимани англатади?

ВАҲИЙ китобидаги ибораларнинг ҳаммасини ҳам том маънода тушуниш нотўғри бўлар эди. (Ваҳий 1:1) Масалан, у ерда пешонасида «Буюк Бобил» деб ёзилган бир хотин тўғрисида ўқишимиз мумкин. Бу хотин омма ва миллатлар устида ўтиргани ҳақида айтилган. (Ваҳий 17:1, 5, 15) Том маънодаги хотин бундай қила олмас экан, демак, Буюк Бобил рамз, холос. Хўш, бу фоҳиша ниманинг рамзи?

Ваҳий 17:18 да бу мажозий хотин «подшоҳларнинг устидан ҳукмронлик қилаётган буюк шаҳар», деб тасвирланган. «Шаҳар» ибораси одамларнинг бирлашган гуруҳини англатади. Ушбу «буюк шаҳар» «подшоҳларнинг устидан» бошқарар экан, «Буюк Бобил» деб номланадиган хотин кенг миқёсда ўз таъсирини ўтказа  оладиган халқаро ташкилот бўлиши керак. Шу сабабли, уни жаҳон империяси деб атаса бўлади. У қайси соҳада ўз таъсирини ўтказади? Дин соҳасида. Келинг, бунинг исботини Ваҳий китобидан билиб олайлик.

Империя сиёсат, тижорат ёки дин билан боғлиқ бўлиши мумкин. «Буюк Бобил» деб аталадиган хотин сиёсий империя эмас, чунки Худонинг Каломидан билиб олаётганимиздай, «ер юзи подшоҳлари» ёки бу дунёнинг сиёсий кучлари у билан «зино қилишган». У ер юзи подшоҳлари билан иттифоқ тузиб, уларнинг устидан кучга ва таъсирга эга бўлиш мақсадида ҳар нарса қилгани зинога қўл урганини англатади. Ана шу сабабдан у «буюк фоҳиша», деб аталган. (Ваҳий 17:1, 2; Ёқуб 4:4)

Буюк Бобил тижорат империяси ҳам бўла олмайди, чунки тижорат ташкилотларини тасвирлайдиган «дунё савдогарлари» у йўқ қилинганида зор йиғлашади. Муқаддас Китобда подшоҳлар ва савдогарлар Буюк Бобилни узоқдан кузатиб туриши ҳақида айтилган. (Ваҳий 18:3, 9, 10, 15–17) Шунинг учун, Буюк Бобил сиёсат ёки тижорат эмас, балки дин империяси деб хулоса қилиш мумкин.

Буюк Бобил айнан дин империяси эканини тасдиқлайдиган яна бир далил бор. Ваҳий 18:23 да у «сеҳр-жоду» билан барча халқларни алдаётгани ҳақида ёзилган. Сеҳр-жодунинг барча турлари дин билан боғлиқ бўлиб, жинлардан келиб чиққани сабабли, Муқаддас Китобда Буюк Бобил «жинларнинг макони» дейилгани бежиз эмас. (Ваҳий 18:2; Қонунлар 18:10–12) Қолаверса, бу империя ҳақ динга қаттиқ қаршилик кўрсатиб, пайғамбарларни ва муқаддас кишиларни таъқиб қилиши айтилган. (Ваҳий 18:24) Буюк Бобил ҳақ диндан шунчалик нафратланадики, «Исонинг шоҳидлари»ни шиддат билан қувғун қилиб, уларни ўлдиряпти. (Ваҳий 17:6) Хуллас, Буюк Бобил деб аталган хотин Тангри Яҳовага қарши чиқаётган барча динларни ўз ичига оладиган сохта дин империяси эканлиги аниқ.