Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Муқаддас Китоб таълимотлари

 ИЛОВА

Байрамларни нишонлаш керакми?

Байрамларни нишонлаш керакми?

ДУНЁНИНГ кўп жойларида нишонланадиган машҳур диний ва диний бўлмаган байрамларнинг келиб чиқиши Муқаддас Китобга асосланмаган. Унда улар қаердан келиб чиққан? Агар бу масала бўйича луғатлар ва энциклопедиялар ёрдамида изланиш олиб борсангиз, ҳудудингизда кенг тарқалган байрамлар ҳақида қизиқарли маълумот топасиз. Келинг, бир неча мисолни кўриб чиқайлик.

 Пасха. Бир энциклопедияда айтилишича: «Янги аҳднинг ҳеч қаерида Пасха нишонланиши тўғрисида айтилмаган». («The Encyclopædia Britannica») Хўш, Пасха қаердан келиб чиққан? Унинг илдизи бутпарастликка бориб тақалади. Баъзилар бу байрамни Исонинг тирилиши билан боғлиқ дейишса-да, аслида Пасха удумларининг масиҳийликка алоқаси йўқ. Масалан, бошқа бир энциклопедияда шундай дейилган: «Баҳорнинг қайтишини нишонлаш билан боғлиқ бўлган бутпарастликка оид анчагина удумлар Пасха байрамига киритилган. Тухум эрта баҳорда ҳаёт пайдо бўлишининг рамзидир». («The Catholic Encyclopedia»)

Янги йил байрами. Ҳар бир мамлакатда Янги йил байрами ўзгача вақтда ва ўзгача услубда нишонланади. Бу байрамнинг келиб чиқиши тўғрисида бир энциклопедияда шундай дейилган: «Рим ҳокими Юлий Цезарь милоддан аввалги 46 йилда 1 январни янги йилнинг бошланиши деб белгилаган. Римликлар бу кунни дарвозалар, эшиклар ва ҳар қандай бошланиш худоси бўлмиш Янусга бағишлашган. Январь ойи Янус худонинг исмидан келиб чиққан. Унинг бири олдинга, бири орқага қарайдиган иккита юзи бўлган». («The World Book Encyclopedia») Хуллас, Янги йил байрами бутпарастларнинг анъаналаридан келиб чиққан.

Хеллоуин. Бир энциклопедияда қуйидагича дейилган: «Хеллоуин байрамининг анъаналари Исо яшаган даврдан аввалги вақтда пайдо бўлиб, друидлар [қадимги кельт коҳинлари] удумлари билан боғлиқ. Кельтлар иккита асосий худо, яъни қуёш худоси ва марҳумлар худосига атаб байрам уюштиришарди... Марҳумлар худосига аталган байрам 1 ноябрда нишонланарди. (Бу кун кельтларда янги йилнинг бошланиши деб ҳисобланган.) Аста-секин марҳумларга аталган бу байрам христиан байрамлари қаторига кирди». («The Encyclopedia Americana»)

Бошқа байрамлар. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб нишонланадиган байрамларнинг ҳаммасини муҳокама қилиш имконсиз. Бироқ одамларни ёки ташкилотларни юксалтирадиган байрамлар Тангри Яҳовага хуш келмайди. (Еремиё 17:5–7; Ҳаворийлар 10:25, 26) Ёдингизда бўлсин, диний байрамлар Худога хуш келиш-келмаслигини аниқлашда уларнинг келиб чиқиши катта аҳамиятга эга. (Ишаё 52:11; Ваҳий 18:4) Бу китобнинг 16- бобида келтирилган Муқаддас Китоб принциплари диний бўлмаган байрамларга нисбатан Худо қандай нуқтаи назарда эканини тушунишингизга ёрдам беради.