Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Дунёни аслида ким бошқаряпти?

Дунёни аслида ким бошқаряпти?

Сиз шундай ўйлашингиз мумкин...

  • Аллоҳ.

  • одамзод.

  • бошқа кимдир.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Бутун дунё эса ёвуз Шайтоннинг ҳукмидадир» (1 Юҳанно 5:19).

«Худонинг Ўғли... Иблиснинг ишларини барбод қилиш ниятида келган» (1 Юҳанно 3:8).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Дунёдаги муаммоларнинг мантиқий ечими (Ваҳий 12:12).

Дунёмиз яхши томонга ўзгаришига ишониш (1 Юҳанно 2:17).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида учта сабаби бор:

  • Шайтоннинг бошқаруви ҳалокатга учрайди. Тангри Яҳова Шайтоннинг инсоният устидан бошқарувига чек қўйишга қарор қилган. У Иблиснинг ишларини барбод қилишни ваъда бериб, Шайтон етказган барча зарарни тўлалигича қоплайди (Ибронийларга 2:14).

  • Худо дунё устидан бошқариш учун Исо Масиҳни танлади. Исо дунёнинг ҳозирги шафқатсиз ва худбин ҳукмдорига қарши чиқади. Масиҳнинг бошқаруви борасида Худо қуйидаги ваъдани берган: «Заиф, бечорага у шафқат кўрсатади... мазлумларни жабр-зулмдан халос қилади» (Забур 71:13, 14).

  • Аллоҳ ёлғон гапирмайди. Муқаддас Китобда аниқ айтилган: «Худо ёлғон гапирмайди» (Ибронийларга 6:18). Тангри Яҳова бирон-бир нарсани ваъда қилганда, албатта буни амалга оширади! (Ишаё 55:10, 11). «Бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади» (Юҳанно 12:31).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Ҳозирги ҳокимият йўқ қилинганидан сўнг дунё қандай бўлади?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ЗАБУР 36:10, 11 ва ВАҲИЙ 21:3-, 4- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Худонинг ер юзига нисбатан нияти қандай?

Муқаддас Китобда, Аллоҳ ерни нега яратгани, азоб-уқубатлар қачон тугаши, келажакда ер юзида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳамда унда яшовчиларни нималар кутиши тушунтириб берилган.