Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Оилангиз бахтли бўла олади

 2- ҚИСМ

Садоқат — мустаҳкам никоҳ гаровидир

Садоқат — мустаҳкам никоҳ гаровидир

«Аллоҳ бирга қўшганини бандаси ажратмасин» (Марк 10:9).

Тангри Таоло: «Хиёнат қилманглар»,— деб буюрмоқда (Малаки 2:16). Бу, никоҳда айниқса муҳим. Сабаби, садоқат йўқ жойда, ишонч ҳам бўлмайди. Ишончсиз эса, севги сўниб қолади.

Бугунги кунда, эру хотинлар орасидаги садоқат поймол қилиняпти. Никоҳингизни ҳимоя қилиш учун, иккита мақсад сари интилинг.

 1 НИКОҲИНГИЗНИ ҚИММАТБАҲО ХАЗИНА ДЕБ БИЛИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқланг» (Филиппиликларга 1:10). Никоҳингиз — ҳаётингиздаги муҳим қадриятлардан биридир. Шу боис, у биринчи ўринда бўлиши зарур.

Худованд Яҳова, турмуш ўртоғингиз билан ҳамқадам бўлиб, бирга «ҳаётдан завқланиб» яшашингизни хоҳлайди (Воиз 9:9). Аллоҳ, умр йўлдошингизга бепарво бўлишнинг ўрнига, бир-бирингизни бахтиёр қилишга жон куйдиришингизни истайди (1 Коринфликларга 10:24). Жуфтингиз ўзини керакли ва қадрли эканини ҳис қилишига ҳаракат қилинг.

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Суюкли ёрингизга ҳар доим вақт ажратиб, шахсан эътибор қаратинг.

  • «Мен» эмас, «биз» дейишга одатланинг.

 2 ҚАЛБИНГИЗНИ АСРАНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Аёл кишига эҳтирос билан қараган, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади» (Матто 5:28). Киши ахлоқсиз фикрларга берилса, умр йўлдошига хиёнат қилган билан баробардир.

Худонинг Каломида: «Қалбингни асра»,— деб аниқ ёзилган (Ҳикматлар 4:23; Еремиё 17:9). Бундай йўл тутиш учун, кўзингиз нимага қаратилганига эътиборли бўлишингиз даркор (Матто 5:29, 30). Бу борада Аюб пайғамбар бизга яхши ўрнак кўрсатиб, ўзга аёлга маҳлиё бўлиб қарамаслик учун кўзлари билан аҳд қилган (Аюб 31:1). Порнография томоша қилмасликка қатъий қарор қилинг. Турмуш ўртоғингиздан бўлак ҳеч ким билан ишқий муносабатлар ривожланишига йўл қўйманг.

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Умр йўлдошингизга бутунлайин содиқ эканингизни бошқаларга яққол кўрсатинг.

  • Жуфтингизнинг туйғуларини инобатга олинг. Уни хавотирга солаётган ҳар қандай муносабатларга дарров чек қўйинг.