Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Оилангиз бахтли бўла олади

 4- ҚИСМ

Пулнинг сарф-харажати

Пулнинг сарф-харажати

«Маслаҳат билан режа туз» (Ҳикматлар 20:18).

Оиланинг зарурий эҳтиёжларини қондиришда пул муҳим ўринга эга (Ҳикматлар 30:8). Шунингдек, пул қайсидир маънода ҳимоя беради (Воиз 7:12). Эҳтимол, пул ҳақида гап очиш сиз учун осон эмасдир, аммо пул никоҳга совуқчилик солишига йўл қўйманг (Эфесликларга 4:32). Эр-хотин бир-бирига ишониши зарур ва пулни қандай сарфлашни муҳокама қилаётиб, фикрларини инобатга олишлари керак.

 1 ЕТТИ ЎЛЧАБ, БИР КЕСИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Орангиздан кимдир иморат қурмоқчи бўлса, уни битиришга маблағи етишини билиш учун, аввалига ўтириб, қанча харажат кетишини ҳисоблаб олмайдими?» (Луқо 14:28). Харажатларни биргалашиб режалаштиришингиз ўта муҳим (Амос 3:3). Айнан нима сотиб олишингиз кераклигини аниқлаб, шароитингиз бунга йўл қўйиш-қўймаслигини ҳал қилинг (Ҳикматлар 31:16). Агар бирон нарсани сотиб олишга қурбингиз етса ҳам, уни харид қилиш шарт дегани эмас. Қарзга ботиб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Бор пулингизга яраша ҳаёт кечиринг (Ҳикматлар 21:5; 22:7).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Зарурий нарсаларни харид қилгач, ортиб қолган маблағни нима қилишни бирга ҳал қилинг.

  • Пул етмаётган бўлса, харажатларни камайтириш учун муайян режа тузинг. Масалан, кўчада овқатланишдан кўра, овқатни уйда тайёрлаш яхшироқдир.

 2 ҲАЛОЛ ВА ПУЛГА ТЎҒРИ МУНОСАБАТДА БЎЛИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Бу ишни фақатгина Яҳованинг назарида эмас, балки одамларнинг олдида ҳам ҳалоллик билан бажаришга интиляпмиз» (2 Коринфликларга 8:21). Қанча пул топиб, сарфлаётганингизни турмуш ўртоғингиздан яширманг.

Сарф-харажат борасида жиддий қарорлар чиқараётиб, буни доимо умр йўлдошингиз билан муҳокама қилинг (Ҳикматлар 15:22). Маблағ ҳақида очиқчасига суҳбатлашиш, никоҳингизда тинчлик ҳукм суришига ҳисса қўшади. Даромадингизни фақатгина ўзингизга эмас, балки оилангизга тегишли деб билинг (1 Тимўтийга 5:8).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Ҳар бирингиз ўз хоҳишингиз бўйича қанча пул ишлатишингиз мумкинлигини келишиб олинг.

  • Муаммо пайдо бўлмасидан олдин, пул тўғрисида гаплашинг.