Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Оилангиз бахтли бўла олади

 9- ҚИСМ

Тангри Яҳовага оилангиз билан топининг

Тангри Яҳовага оилангиз билан топининг

«Осмону ерни... Яратганга топининглар» (Ваҳий 14:7).

Ушбу рисоладан билиб олганингиздай, Муқаддас Китобда сиз ва оилангизга ёрдам берадиган жуда кўп меъёрлар бор. Аллоҳимиз Яҳова бахтли бўлишингизни истайди. Агар Худога топинишни биринчи ўринга қўйсангиз, У: «Буларнинг бари сизларга қўшимча қилиб берилади»,— деб ваъда қилмоқда (Матто 6:33). Тангри сиз ҳам Унинг дўсти бўлишингизни жуда хоҳлайди. Яратган Эгамиз билан яқин муносабатларни ривожлантириш учун ҳар бир имкониятни ғанимат деб билинг. Бу, инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг буюк шарафдир! (Матто 22:37, 38).

 1 ЯҲОВА ТАОЛО БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИНГИЗНИ МУСТАҲКАМЛАНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «“Мен сизларга Ота бўламан, сизлар эса Менга ўғиллару қизлар бўласизлар”,— демоқда Қодир Тангри Яҳова» (2 Коринфликларга 6:18). Худо, сиз Унинг қадрдон дўсти бўлишингизни хоҳлайди. Бунга эришишнинг бир йўли — ибодат қилишдир. Яҳова сизни: «Тинмай ибодат қилинг»,— дея чорламоқда (1 Салоникаликларга 5:17). У ички кечинмалару ташвишларингизни тинглашга тайёр (Филиппиликларга 4:6). Оилангиз билан ибодат қилганингизда, Аллоҳ сиз учун қанчалар мавжуд Шахс эканини кўришади.

Худога юрагингиздагини айтишдан ташқари, Уни тинглашингиз ҳам зарур. Буни, Унинг Каломини ва унга асосланган адабиётларни ўрганиш орқали қилсангиз бўлади (Забур 1:1, 2). Билиб олганларингиз борасида мулоҳаза қилинг (Забур 76:12, 13). Аллоҳга қулоқ солиш шунингдек, имонлилар жамоатларига мунтазам бориш демакдир (Забур 121:1–4).

Худонинг қадрдон дўсти бўлишнинг яна бир муҳим йўли — У ҳақда ўзгаларга айтиб беришдир. Тангри тўғрисида бошқалар билан қанча кўп гаплашсангиз, У билан муносабатингиз шунча яқинлашади (Матто 28:19, 20).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Ҳар куни Муқаддас Китобни ўқиб, ибодат қилишга вақт ажратинг.

  • Оилангиз учун маънавий ишлар ўйин-кулги ва дам олишдан афзалроқ бўлсин.

2 ОИЛАВИЙ ТОПИНИШДАН ЗАВҚ ТОПИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади» (Ёқуб 4:8). Сиз, оила билан бирга Худога топиниш * дастурини режалаштириб, унга риоя қилишингиз даркор (Ибтидо 18:19). Бироқ бу билан чекланиб қолманг. Аллоҳни кундалик ҳаётингизда ҳам унутманг. Худо ва оилангиз орасидаги ришталар янада мустаҳкам бўлиши учун, «уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар [Худонинг сўзлари] ҳақида гапиринглар» (Қонунлар 6:6, 7). Илойим, мақсадингиз Аллоҳнинг ўтмишдаги хизматчиси Ёшуаникидай бўлсин. Зеро, у: «Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз»,— деган (Ёшуа 24:15).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

  • Ҳар бир оила аъзоингизнинг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, оилавий топиниш дастурини олдиндан тузинг.

^ абз. 13 Яҳованинг Шоҳидлари ҳар ҳафта оиласи билан бирга Худога топиниш учун вақт ажратиб, тинч муҳитда маънавий нарсаларни муҳокама қилишади.