Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Оилангиз бахтли бўла олади

 8- ҚИСМ

Бошга кулфат тушганда

Бошга кулфат тушганда

«Беҳад хурсандсизлар. Ҳозир турли синовлар дастидан вақтинча ғам чекишингизга тўғри келяпти» (1 Бутрус 1:6).

Никоҳингиз ва оилангиз бахтли бўлиши учун бор кучингизни ишга солсангиз ҳам, кутилмаган воқеалар қувончни сақлашингизга халал бериши мумкин (Воиз 9:11). Қийинчиликларга дуч келганингизда, Аллоҳ севги ила сизга ёрдам беришга тайёр. Агар қуйида келтириладиган Муқаддас Китоб меъёрларини қўлласангиз, сиз ва оилангиз ҳатто мушкул дамларни ҳам енга оласиз.

 1 ЯҲОВА ТАОЛОГА ТАЯНИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Бутун ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади» (1 Бутрус 5:7). Сиз дуч келаётган қийинчиликларга Худо сабабчи эмаслигини доимо ёдда тутинг (Ёқуб 1:13). Аллоҳга яқинлашсангиз, У муаммони ҳал қилишнинг энг яхши йўлини кўрсатади (Ишаё 41:10). Муқаддас Ёзувларда: «Юрагингни очгин доимо Унга»,— дея бежизга айтилмаган (Забур 61:9).

Муқаддас Китобни кунда ўқиб, тадқиқ қилиш ҳам тасалли бахш этади. Шунда, Яҳова қай йўсин «барча қайғуларимизда бизга тасалли беришини» ўзимизда ҳис этамиз (2 Коринфликларга 1:3, 4; Римликларга 15:4). Аллоҳнинг Каломида, «ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги» берилиши ваъда қилинган (Филиппиликларга 4:6, 7, 13).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Хотиржамликни сақлашга ва соғлом фикрлашга ёрдам беришини сўраб, Яҳовага ибодат қилинг.

  • Муаммони ҳал қилишнинг турли йўлларини кўриб чиқинг ва сизга энг мос бўлганини танланг.

2 ЎЗИНГИЗ ВА ОИЛАНГИЗНИНГ ҒАМИНИ ЕНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Ақллининг қалби билим олади, доно илму маърифатга интилади» (Ҳикматлар 18:15). Кенгроқ тушунчага эга бўлиш учун, иложи борича кўпроқ маълумот йиғинг. Оилангизнинг ҳар бир аъзоси нимага муҳтожлигини билишга интилинг. Улар билан суҳбатлашиб, диққат ила тингланг (Ҳикматлар 20:5).

Борди-ю, севган кишиларингиздан биронтаси оламдан ўтса-чи? Туйғуларингизга эрк беришдан уялманг. Масалан, Исонинг дўсти вафот этганда, унинг «кўзидан ёш оқди» (Юҳанно 11:35; Воиз 3:4). Бундай пайтларда, етарлича дам олиш ва уйқуга тўйиш ҳам ниҳоятда муҳим (Марк 6:31). Шунда, қийинчиликни енгиб ўтиш осонроқ кечади.

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Бошингизга кулфат тушишидан олдин, оила аъзоларингиз билан яқиндан мулоқот қилишни одат тусига киритинг. Шундай қилсангиз, муаммо юзага келганида улар сизга бемалол мурожаат қилишади.

  • Сизникига ўхшаш қийинчиликни бошдан кечирганлар билан суҳбатлашинг.

 3 ЁРДАМДАН БОШ ТОРТМАНГ

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН? «Дўст ҳар қачон севиш учундир, ака-укалар ҳам оғир кун учун туғилган» (Ҳикматлар 17:17). Дўстларингиз ёрдам беришни исташади, бироқ буни қандай қилишни билмасликлари мумкин. Шунинг учун, нимада муҳтож эканингизни айтишдан тортинманг (Ҳикматлар 12:25). Бундан ташқари, Муқаддас Китобни яхши тушунадиган кишилардан у ердаги меъёрларни қандай қўллаш мумкинлиги борасида ёрдам сўранг. Улар Аллоҳнинг Каломидан келтирган фикрлар сизга қўл келиши аниқ (Ёқуб 5:14).

Худога ва Унинг ваъдаларига чиндан ишонадиган кишилар билан доим мулоқот қилиб, ўзингизга керакли кўмакка эга бўласиз. Шунингдек, далдага муҳтож бўлган кишиларни қўллаб-қувватлаб, беҳад тасалли топасиз. Яҳовага ва Унинг ваъдаларига бўлган ишончингизни улар билан баҳам кўринг. Бошига кулфат тушган бошқа одамларга кўмаклашиш билан банд бўлинг. Сизни севадиган ва сиз учун қайғурадиган кишилардан ўзингизни олиб қочманг (Ҳикматлар 18:1; 1 Коринфликларга 15:58).

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

  • Яқин дўстингиз билан суҳбатлашинг ва ёрдамини рад этманг.

  • Сизга айнан нима кераклиги ҳақида очиқ айтинг.

Кўпроқ билиш

Нега Аллоҳ азоб-уқубатлару ёвузликка йўл қўймоқда?

Ёвузлик қандай пайдо бўлган ва нега Худо бунга йўл қўйган? Азоб-уқубатлар қачон тугайди?