Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Азобларнинг охири борми?

Азобларнинг охири борми?

Сиз шундай айтишингиз мумкин...

  • ҳа.

  • йўқ.

  • балки.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди» (Ваҳий 21:4).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Худо муаммоларимизда айбдор эмаслигида аминлик (Ёқуб 1:13).

Азоб-уқубатларга дуч келганимизда Худо бизни тушунаётганидан тасалли топиш (Закариё 2:8).

Барча азоб-уқубатлар тугашига умид қилиш (Забур 36:9–11).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:

  • Худованд азоб-уқубатлар ва адолатсизликдан нафратланади. Қадимда Худонинг халқига шафқатсиз муносабатда бўлишганда, Тангри Яҳова нимани ҳис қилганини тасаввур қилинг. Муқаддас Китобда айтилишича, «золим ва зўравонларнинг дастидан нолиган халққа Эгамизнинг раҳми келар эди» (Ҳакамлар 2:18).

    Бошқаларга ёмонлик қилганларга эса Худонинг муносабати ўзгача. Масалан, Муқаддас Китобда ёзилишича, «бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар» Худонинг назарида жирканчдир (Ҳикматлар 6:16, 17).

  • Худо бизга шахсан ғамхўрлик қилади. Инсоннинг «дард-ҳасратини» нафақат унинг ўзи, балки Яҳова ҳам билади! (2 Солномалар 6:29, 30).

Шоҳлиги орқали Тангри Яҳова ҳар бир кишининг азоб-уқубатларига чек қўяди (Матто 6:9, 10). Унгача эса Уни астойдил излаганларга У меҳр ила тасалли беради (Ҳаворийлар 17:27; 2 Коринфликларга 1:3, 4).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўйяпти?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг РИМЛИКЛАРГА 5:12 ва 2 БУТРУС 3:9- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Нега Аллоҳ азоб-уқубатлару ёвузликка йўл қўймоқда?

Ёвузлик қандай пайдо бўлган ва нега Худо бунга йўл қўйган? Азоб-уқубатлар қачон тугайди?