Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 5- ДАРС

Шомуил яхши ишларни қилишда давом этган

Шомуил яхши ишларни қилишда давом этган

Шомуил ёшлигиданоқ муқаддас чодирда яшаб хизмат қиларди. Муқаддас чодирга одамлар Яҳовага топиниш учун келишарди. Шомуил муқаддас чодирга қандай келиб қолганини биласизми? Келинг, аввал унинг онаси Ханна ҳақида билиб олайлик.

Ханна анча вақтдан бери бефарзанд бўлиб, бола кўришни жуда ҳам истар эди. Шунинг учун у Яҳовага ибодат қилиб, ёрдам беришини сўрабди. Ханна Яҳовага: «Агар ўғилли бўлсам, уни муқаддас чодирга юбораман, болам у ерда яшаб, Сенга хизмат қилади»,— деб ваъда берибди. Шундай қилиб, Яҳова унинг ибодатига жавоб берибди ва Ханна ўғил кўриб, исмини Шомуил қўйибди. Кейин Ханна ваъдасининг устидан чиқиб, Шомуил уч ёки тўрт ёшда бўлганида, уни муқаддас чодирга, Худога хизмат қилиш учун жўнатибди.

Ўша муқаддас чодирда Элах исмли киши олий руҳоний бўлиб хизмат қиларди. Яъни, у Худонинг олдида одамларнинг асосий вакили эди. Унинг иккита ўғли ҳам муқаддас чодирда руҳонийлар сифатида хизмат қилишарди. Эсингизда бўлса, муқаддас чодир Худога топинадиган уй бўлиб, одамлар у ерда яхши ишлар қилишлари керак эди. Аммо Элахнинг ўғиллари ёмон ишлар қилишарди. Шомуил улар қилаётган ҳамма ишларни кўрарди. Хўш, Шомуил Элахнинг ўғилларига ўхшаб, ёмон ишлар қилганми? ~ Йўқ, чунки у ота-онаси ўргатганидек яхши ишлар қилишда давом этган.

Нима деб ўйлайсиз, Элах ўғиллари билан қандай йўл тутиши керак эди? ~ У ўғилларини жазолаши, яъни уларга Худонинг уйида хизмат қилишга бошқа рухсат бермаслиги керак эди. Аммо Элах бундай қилмабди, шунинг учун Яҳованинг жаҳли чиқибди. Яҳованинг Ўзи уларни жазолашга қарор қилибди.

Шомуил Элахга Яҳованинг хабарини етказяпти

Бир куни Шомуил ухлаб ётганида, кимдир уни: «Шомуил!» — деб чақирибди. Шомуил дарров Элахнинг олдига югуриб борибди, аммо Элах: «Мен сени чақирганим йўқ»,— деб айтибди. Бу яна икки марта такрорланибди. Учинчи мартадан кейин Элах Шомуилга, агар ўша овоз яна эшитилса, Шомуил: «Лаббай, Яҳова, мен Сени тинглаяпман»,— деб айтиши кераклигини тушунтирибди. Шомуил худди шундай йўл тутибди. Кейин Яҳова Шомуилга: «Элахнинг оиласини  ёмон ишлар қилгани учун жазолайман»,— дебди. Сизнингча, бу хабарни Элахга етказиш Шомуил учун осон бўлганми? ~ Йўқ, у учун бу осон бўлмаган. Лекин Шомуил қўрқиб турган бўлса-да, Яҳова унга буюрган ҳамма нарсани у бажарди. Ҳа, Яҳованинг ҳамма гаплари амалга ошди. Яъни, Элахнинг ўғиллари ўлдирилди, Элах ҳам ҳаётдан кўз юмди.

Дарҳақиқат, Шомуил биз учун намунадир. Атрофдаги одамлар ёмон ишлар қилаётганини кўрган бўлса ҳам, Шомуил яхши ишлар қилишда давом этган. Сиз-чи, Шомуилга ўхшаб, яхши ишларни қилишда давом этасизми? Агар шундай йўл тутсангиз, Яҳовани ва ота-онангизни хурсанд қилган бўласиз.

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ:

  • 1 Шоҳлар 2:22–26; 3:1–21