Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 14- ДАРС

Ер юзи устидан бошқарадиган Шоҳлик

Ер юзи устидан бошқарадиган Шоҳлик

Нима деб ўйлайсиз, қайси Шоҳлик ҳақида гап кетяпти? ~ Ҳа, бу ер юзини жаннатга айлантирадиган Худонинг Шоҳлигидир. Ушбу Шоҳлик ҳақида кўпроқ билиб олишни истайсизми? ~

Ҳар бир шоҳликнинг подшоҳи бор. Подшоҳ ўз юртидаги одамлар устидан бошқаради. Худо Шоҳлигининг Шоҳи ким эканини биласизми? ~ Бу Исо Масиҳдир. У осмонда яшайди. Яқинда у ер юзида яшовчи ҳар бир жонзот устидан шоҳлик қилади! Сизнингча, Исо бутун ер устидан ҳукмронлик қилганида биз бахтли бўламизми? ~

Жаннатда нима амалга ошишини жуда хоҳлаяпсиз?

Албатта, биз жудаям бахтли бўламиз! Чунки жаннатда одамлар умуман уришишмайди ва жанг қилишга ҳам боришмайди. Ҳар бир киши бир-бирини севадиган бўлади. Ҳеч ким касал бўлмайди ва ўлмайди. Кўрлар кўради, карлар эшитади, чўлоқлар эса югуради ва сакрайди. Ҳар бир кишида етарлича егулик бўлади. Ҳайвонлар ҳам бир-бири билан ўйнашади ва биз ҳам улар билан ўйнаймиз. Ўлганлар тирилади. Ушбу рисолада гап кетган кўп эркагу аёллар, шу жумладан, Ривқо, Раҳоба, Довуд ва Илёс ҳам ҳаётга қайтишади! Хўш, тирилиш бўлганда, улар билан кўришишни истайсизми? ~

 Яҳова сизни севади ва бахтли бўлишингизни истайди. Агар Яҳова ҳақида ўрганишда ва Унга итоатли бўлишда давом этсангиз, гўзал жаннатда абадий яшай оласиз! Ахир сиз буни истайсиз-ку, шундайми? ~

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ: