Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 11- ДАРС

Улар Исо ҳақида ёзишган

Улар Исо ҳақида ёзишган

Расмдаги кишиларни кўряпсизми? ~ Улар — Матто, Луқо, Юҳанно, Бутрус, Ёқуб, Яҳудо ва Павлус. Бу кишилар Исонинг даврида яшашган ва Исо ҳақида ёзишган. Келинг, улар ҳақида кўпроқ билиб олайлик.

Бу кишилар ҳақида нимани биласиз?

Улардан учтаси ҳаворийлар, яъни Исо ўзига танлаган бир гуруҳ издошлари бўлишган. Уларнинг исмларини биласизми? ~ Уларнинг исмлари Матто, Юҳанно ва Бутрус. Ҳаворийлар Матто ва Юҳанно Исони яхши билишган  ва ҳар бири Исонинг ҳаёти ҳақида рисола ёзишган. Ҳаворий Юҳанно шунингдек, Ваҳий деб номланган рисолани ва учта мактубни, яъни Биринчи Юҳанно, Иккинчи Юҳанно ва Учинчи Юҳаннони ёзган. Ҳаворий Бутрус Муқаддас Китобдаги иккита мактубни ёзган. Улар Биринчи Бутрус ва Иккинчи Бутрус деб номланган. Бутрус иккинчи мактубида бир воқеа ҳақида ёзган. Ўшанда Яҳова осмондан гапириб, Исо ҳақида шундай дебди: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир. Мен уни севаман ва ундан мамнунман».

Расмдаги бошқа кишилар ҳам ёзган рисолаларида Исо ҳақида ўргатишган. Улардан бири Марк эди. Исони ҳибсга олишганда, балки, у ўша ерда бўлиб, содир бўлган ҳамма нарсани кўрган. Бошқа яна бир киши Луқо эди. У дўхтир бўлиб, эҳтимол, Исо ўлгандан кейин масиҳий, яъни Исонинг издоши бўлган.

Расмда кўрсатилган Муқаддас Китобнинг бошқа иккита ёзувчиси Исонинг укалари бўлишган. Уларнинг исмларини биласизми? ~ Уларнинг исмлари Ёқуб ва Яҳудо эди. Бошида улар Исога ишонишмасди. Улар уни ҳатто жиннироқ, деб ўйлашган. Аммо кейинчалик улар Исога ишониб, масиҳийлар бўлишган.

Расмда кўрсатилган Муқаддас Китобнинг охирги ёзувчиси Павлус эди. Масиҳий бўлишдан олдин эса унинг исми Шоул эди. У масиҳийлардан нафратланиб, уларга кўп азоб берарди. Биласизми, Павлусни масиҳий бўлишга нима ундаган? ~ Бир куни Павлус йўлда кетаётганида тўсатдан кимдир осмондан унга гапирганини эшитиб қолибди. Бу Исо эди! У Павлусдан шундай деб сўрабди: «Менга ишонаётган кишиларга нега шунчалик азоб беряпсан?» Шу воқеадан кейин Павлус ўзгариб, масиҳий бўлибди. Павлус Муқаддас Китобнинг Римликлардан бошлаб Ибронийларгача бўлган 14 та рисоласини ёзган.

Биз Муқаддас Китобни ҳар куни ўқиймиз, шундай эмасми? ~ Муқаддас Китобни ўқиб, Исо ҳақида кўп нарсани ўрганамиз. Хўш, Исо ҳақида кўпроқ ўрганишни истайсизми? ~