Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 13- ДАРС

Тимўтий одамларга ёрдам беришни истаган

Тимўтий одамларга ёрдам беришни истаган

Тимўтий исмли бир йигит одамларга ёрдам беришдан ўзини бахтиёр ҳис қиларди. У бошқаларга ёрдам бериш учун кўп шаҳарларга борган. Шунинг учун унинг ҳаёти жуда қизиқарли ўтган. Хўш, бу ҳақда билиб олишни истайсизми? ~

Тимўтийнинг онаси ва бувиси унга Яҳова ҳақида ўргатишган

Тимўтий Листра номли бир шаҳарда ўсиб-улғайибди. У кичкина бўлганида, унинг бувиси Лоида ва онаси Эвника унга Яҳова ҳақида ўргата бошлашибди. Шу сабабли, Тимўтий катта бўлганида, бошқа одамлар ҳам Яҳова ҳақида билиб олишларини хоҳларди.

Тимўтий ҳали ёш бўлганида, Павлус унга бошқа жойларга бориб, бирга ваъз қилишни таклиф қилибди. Тимўтий эса: «Ҳа!» — деб жавоб берибди. Чунки у бориб, бошқаларга ёрдам беришга тайёр эди.

Шундан кейин Тимўтий ва Павлус Македониянинг Салоники (Салоника) шаҳрига йўл олишибди. У ерга етиб бориш учун улар узоқ йўл  юриб, кейин эса кемага ўтиришлари керак эди. Манзилга етиб келишгач эса, кўп одамларга Яҳова ҳақида билиб олишга ёрдам беришибди. Аммо баъзи одамларнинг жаҳли чиқиб, уларга зарар етказмоқчи бўлишибди. Шунинг учун, Павлус ва Тимўтий у ерни тарк этиб, бошқа жойларда ваъз қилишибди.

Тимўтий бахтли ва қизиқарли ҳаёт кечирди

Бир неча ойдан кейин Павлус Тимўтийдан Салоники шаҳрига қайтиб, у ердаги биродарлардан хабар олишни сўрабди. Бу шаҳарга қайтиб бориш хавфли бўлиб, жасорат талаб қиларди! Лекин Тимўтий ўша ердаги биродарлардан хавотирлангани учун у ерга борибди ва Павлуснинг олдига хушхабар билан қайтибди. Яъни, Салоникидаги биродарларнинг аҳволи жуда яхши бўлган экан!

Тимўтий Павлус билан бирга кўп йиллар давомида меҳнат қилибди. Павлус Тимўтий ҳақида жамоатларга фойдаси тегадиган энг яхши ёрдамчи эканини ёзибди. Дарҳақиқат, Тимўтий Яҳовани ва одамларни яхши кўрарди.

Сиз-чи, одамларни яхши кўриб, уларга Яҳова ҳақида билиб олишларига ёрдам беришни истайсизми? ~ Ҳа, агар шундай қилсангиз, сиз ҳам Тимўтий каби бахтли ва қизиқарли ҳаёт кечиришингиз мумкин!