Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Фарзандларингизга таълим беринг

 1- ДАРС

Сир. Уни билишдан хурсандмиз

Сир. Уни билишдан хурсандмиз

Сизга кимдир қачондир бошқаларга айтмаган нарсани гапирганми? ~ * Бу нарсани бошқа одамлар билишмагани учун, уни сир деб номлашади. Муқаддас Китобда ўзгача бир сир ҳақида ёзилган. У «муқаддас сир» деб номланган. Бу сир Худодан бўлгани учун муқаддас ҳисобланади. Ҳатто фаришталар ҳам ушбу сир ҳақида кўпроқ билиб олишни исташган. Сиз-чи, бу қандай сир эканини билмоқчимисиз? ~

Сизнингча, фаришталар нимани билиб олишни исташган?

Қадим замонларда Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратган экан. Уларнинг исмлари Одам ва Ҳаво эди. Худо уларга Адан боғи деб номланган чиройли уйни берибди. Агар Одам ва Ҳаво Худога қулоқ солишганида эди, улар ва уларнинг фарзандлари бутун ер юзини ўша боғ каби жаннатга айлантириши мумкин эди. Шунингдек, улар шу жаннатда абадий яшашарди. Лекин Одам ва Ҳаво нима қилиб қўйишгани эсингиздами? ~

Одам ва Ҳаво Худога қулоқ солишмади. Шунинг учун биз бугунги кунда жаннатда яшамаяпмиз. Аммо Худо бутун ер юзи чиройли бўлишини ва ҳар бир киши абадий яшаб, бахтли ҳаёт кечириши мумкинлигини айтган эди. Қизиқ, У буни қандай амалга оширар экан? Буни кўп йиллар давомида одамлар билишмаган. Чунки бу сир бўлган.

Исо ер юзига келганида, одамларга ушбу сир ҳақида кўп нарсаларни ўргатган. У, бу сир Худонинг Шоҳлиги ҳақида эканини айтган. Исо одамларга ушбу Шоҳлик келиши ҳақида ибодат қилишларини ўргатган. Чунки айнан бу Шоҳлик орқали ер юзи ажойиб жаннатга айланади.

Хўш, ушбу сирни билиб олишдан хурсандмисиз? ~ Эсингизда бўлсин, фақат Яҳовага қулоқ солганлар жаннатда яшашади. Муқаддас Китобда Яҳовага итоат қилган аёллар ва эркаклар ҳақида кўп ҳикоялар бор. Улар ҳақида кўпроқ билиб олишни истайсизми? ~ Келинг, улардан баъзилари ким бўлганини ва улардан қандай ўрнак олишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик.

УШБУ ОЯТЛАРНИ ЎҚИНГ:

^ 3- х.б. Ушбу туркумдаги мақолаларда сиз баъзи саволлар олдида тильда белгисини (~) учратасиз. Бу тўхталишингизга ва фарзандингизга жавоб беришга имкон яратадиган қулай пайтдир.